Википедияда исми Фурқат ва фамилияси Эсонбоев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Фурқат Эркинович Эсонбоев (12-феврал 1961-йил, Бўка тумани, Тошкент вилояти) – Ўзбекистонлик собиқ футболчи ва мураббий. Футболчилик даврида „Пахтакор“, Сўғдиёна", „Андижон“ ва „МҲСК“ жамоаларида ўйнаган.

Фурқат Эсонбоев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Фурқат Эркинович Эсонбоев
Таваллуд санаси 1961-йил 12-феврал (1961-02-12) (65 ёш)
Таваллуд жойи

Бўка тумани

Тошкент вилояти Ўзбекистон ССР
Бўйи 182 см
Амплуаси Ҳужумчи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
– Sovet Ittifoqi Г.Титов БЎСМ
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1979 Sovet Ittifoqi Пахтакор
1980—1981 Sovet Ittifoqi Ёшлик 14 (2)
1981 Sovet Ittifoqi Янгиер 21 (5)
1982—1984 Sovet Ittifoqi Старт 96 (12)
1985—1987 Sovet Ittifoqi Косонсой 97 (34)
1988 Sovet Ittifoqi Соҳибкор 32 (15)
1989 Sovet Ittifoqi Ёшлик 18 (4)
1989 Sovet Ittifoqi Янгиер 13 (10)
1990 Sovet Ittifoqi Косонсой 29 (18)
1990 Sovet Ittifoqi Янгиер 7 (5)
1990—1992 Sovet Ittifoqi/Oʻzbekiston Кимёгар Олмалиқ 66 (43)
1992 Oʻzbekiston Андижон 11 (11)
1993 Oʻzbekiston МҲСК 15 (4)
1993—1997 Oʻzbekiston Сўғдиёна 111 (41)
1998 Oʻzbekiston Металлург Бекобод 21 (4)
Бошқарган клублари
1999 Oʻzbekiston Сўғдиёна
2007—2008 Oʻzbekiston Сўғдиёна
2014 Oʻzbekiston Оқтепа
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболдаги фаолияти

Тошкентдаги Титов номидаги спорт мактабида таълим олган. Профессионал фаолиятини 1979-йилда „Пахтакор“ жамоаси ўринбосарлар таркибида бошлади. 1980-йилги мавсумда Жиззахнинг „Ёшлик“ (ҳозирда „Сўғдиёна“ номи билан аталади) жамоасига ўтди. Эсонбоев Жиззахликлар сафида бир неча мавсум тўп сурди. Жамоа тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бири ҳисобланади. Турли йилларда Янгиер, Старт, Косонсой, Соҳибкор, Андижон, Кимёгар, МҲСК ва Металлург жамоаларида тўп тепган. Наманганнинг „Косонсой“ ва Олмалиқнинг" Кимёгар" жамоаларида СССР иккинчи лигасида тўпурарлар сафидан ўрин олган. Ўзбекистон мустақилликка эришгач илк бор ўтказилаётган Олий лигада (ҳозирда Ўзбекистон Суперлигаси) ҳам тўпурарлик маҳоратини намойиш этишда давом этди. 1992-йилги Олий лиганинг дастблабки мавсумида биринчи бўлиб, „Андижон“ жамоаси сафида „Шаҳрихон“ жамоасига қарши ўйинда 5 та гол муаллифи бўлган[1]. Эсонбоев футболчилик фаолиятини 1998-йил Бекободнинг „Металлург“ жамоаси сафида якунлаган.

Мураббийлик фаолияти

1999-йилги мавсумда мураббийлик фаолиятини бошлади ва „Сўғдиёна“ жамоаси мураббийлар шатабида ишлади. 2007—2008-йилги масвумда Жиззахликлар жамоасини Ўзбекистон Про лигасидан Ўзбекистон Суперлигасига чиқишида катта ҳисса қўшди. 2014-йилги мавсумда Тошкентннг „Оқтепа“ жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаган[2][3].

2026-йилдан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси тартиб-интизом қўмитаси раиси[4][5].

Шахсий ҳаёт

Фурқат Эсонбоевнинг ўгли Шаҳбоз Эркинов ҳам футболчи[6].

Манбалар

Ҳаволалар