Furye Jan Batist Jozef
ФУРЕ (Фоуриэр) Жан Батист Жозеф (1768.21.3, Осер 1830.16.5, Париж) — франсуз математиги, Париж Фанлар академияси аъзоси (1817). Осердаги ҳарбий мактабни тугатган, ўша мактабда, кейин Политехника мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаган (1796—98). Дастлабки илмий ишлари алгебрага доир. Асосий илмий ишлари математик физикага оид. Унинг қаттиқ жисмларда иссиқликнинг тарқалиши назарияси тўғрисидаги илмий иши математик физиканинг ривожланиши тарихида алоҳида ўрин тутган. "Иссикликнинг аналитик назарияси" асарида у иссиклик ўтказувчанликнинг дифференсиал тенгламасини чиқарган ва уни ечиш усулини тавсия этган. Фуренинг ўзгарувчиларни ажратиш усули кейинчалик С. Д. Пуассон, М. В. Остроградский ва бошқа олимлар ишларида ривожлантирилди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |