Futaba (Fukushima)
Футаба (японча: 双葉町, Футаба-мачи) - Япониянинг Фукушима префектурасида жойлашган шаҳарчадир. 1-январ, 2020-йил ҳолатига кўра, шаҳарчанинг ҳақиқий аҳолиси нолга тенг эди, гарчи 2017-йил ҳолатига кўра, расмий рўйхатга олинган аҳоли сони 2301 та хонадонда 6093 кишини ташкил этган[1]. Шаҳарчанинг умумий майдони 51,42 квадрат километр (19,85 ми²). 2011-йил март ойи ҳолатига кўра, Фукушима-Даиичи ядровий фалокати натижасида бутун аҳоли эвакуация қилинган. Бироқ, ўшандан бери ўтган ўн йил ичида шаҳарнинг 3 фоизи ташриф буюрувчилар ва аҳоли учун очиқ бўлиб, биринчи аҳоли 2022-йил феврал ойидан бошлаб доимий равишда қайтиб келишди.
Футаба тумани 双葉町 | |
|---|---|
| Шаҳарча | |
|
| |
| Мамлакат | Япония |
| Вилоят | Тōҳоку |
| {{{туман_тури}}} | Футаба тумани |
| Асос солинган | 1956-йил 1-апрел |
| Майдон | 51.42 км2 (19.85 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | япон |
| Аҳолиси (2020-йил 1-январ) |
0 |
| Вақт минтақаси | УТC+9:00 |
| Телефон коди | 0246-84-5200 |
Географияси
Футаба Тинч океанининг марказий Фукушима соҳилида жойлашган. Токио электр энергетика компаниясига тегишли Фукушима Даиичи атом электр станцияси қўшни Окума шаҳридаги Футаба жанубий чегарасида жойлашган.
Атрофдаги муниципалитетлар
Демографияси
Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[2], Футаба аҳолиси ядровий фалокатгача нисбатан барқарор эди.
| Йил | Аҳоли | ±% |
|---|---|---|
| 1960 | 7,836 | — |
| 1970 | 7,434 | −5.1% |
| 1980 | 8,017 | +7.8% |
| 1990 | 8,182 | +2.1% |
| 2000 | 7,645 | −6.6% |
| 2010 | 6,932 | −9.3% |
| 2015 | 0 | −100.0% |
| 2020 | 0 | 0.00% |
Иқлими
Футаба нам иқлимга эга. Футабада ўртача йиллик ҳарорат 12.4 °C (54.3 °Ф), йиллик ўртача ёғин миқдори 1,311 мм (51.6 ин) энг ёмғирли ой сентябр ойи ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 24.6 °C (76.3 °Ф) атрофида ва энг пасти январда, тахминан 1.9 °C (35.4 °Ф) гача тушади[3].
Тарихи
Ҳозирги Футаба ҳудуди Муцу провинсияси таркибига кирган. Ҳудуддан Кофун даврига оид қўрғонларнинг қолдиқлари топилган. Нара даврида, Иваки провинциясидаги қадимий Футаба туманининг маркази эди. Эдо даврида, Мейдзи реставрациясигача Сōма клани томонидан бошқариладиган Сōма доменининг бир қисми эди. Шаҳарчанинг маълумотларига кўра, 1611-йилда Санрику зилзиласида сунами туфайли минтақанинг 700 дан ортиқ аҳолиси ҳалок бўлган. Бу ҳудуд Бошин уруши даврида Иваки жанги жойи бўлган.
1889-йил 1-апрелда замонавий муниципалитетлар тизимининг ўрнатилиши билан Фукушиманинг Шинеха туманида Шинзан ва Нагацука қишлоқлари ташкил этилди, кейинчалик улар 1896-йил апрел ойида Футаба туманига айланди. Шинзан 1913-йил 1-февралда шаҳар мақомига кўтарилди. Шинзан 1951-йил 1 апрелда Нагацука билан бирлашди ва Шинеха шаҳрига айланди, у 1956-йил 1-апрелда ўз номини Футаба деб ўзгартирди.
2011-йил Тōҳоку зилзиласи ва сунами
Футаба Фукушима Даиичи ядровий фалокати ва 2011-йил 11-мартдаги Тōҳокудаги зилзила ва сунамидан қаттиқ таъсирланган. Зилзила ва сунами (соҳилбўйи ҳудудни вайрон қилган) туфайли жиддий зарар кўришдан ташқари, 12-март куни эрталаб шаҳарнинг барча аҳолиси оммавий равишда эвакуация қилинди, чунки у 20 км (12 ми) га яқин шикастланган Фукусима Даичи атом электр стансияси атрофидаги истисно радиусида жойлашган эди[4].
2013-йил 28-мартда марказий ҳукумат шаҳарни радиация даражасига кўра икки ҳудудга ажратди: биринчисида одамлар кириш-чиқишлари мумкин эди, лекин бир кечада қолишлари мумкин эмас эди; иккинчидан, авариядан кейин беш йил ичида камайиши кутилмаган радиация даражаси кўтарилганлиги сабабли барча кириш тақиқланган[5]. Бироқ, шаҳар ҳудудининг атиги 4 фоизи аҳолининг кундузи қайтиши учун очилди ва шаҳар яшаш учун яроқсиз бўлиб қолди[6].
2017-йилдан бошлаб, Япония ҳукумати шаҳарчани тозалаш ишларини олиб бормоқда ва 2022-йил баҳоригача унинг 11 фоизини яшашга яроқли ҳолга келтиришни режа қилган[7]. 2020-йил март ойида тозалаш ишлари давом этар экан, шаҳар темир йўл вокзали қайта очилди[8] ва стансия атрофида бир квадрат миля атрофида яшаш учун қулай ҳудуд ташкил этилди[9]. Футаба ва қўшни Нами ва Нараха шаҳарлари ўртасидаги хизматлар 2020-йил 14-мартда бошланган[10].
2022-йилда доимий равишда қайтиб келган биринчи учта аҳоли келганида, шаҳарчани кўчириш бошланди. Беш йил давомида Футаба аҳолисини 2000 нафарга етказиш режалаштирилган[11].
Иқтисодиёти
Футаба иқтисодиёти тижорат балиқ овлаш ва қишлоқ хўжалигига жуда боғлиқ эди. Чиннигуллар етиштириш асосий тармоқ эди.
Таълим тизими
Футаба ҳукумати томонидан бошқариладиган иккита давлат бошланғич мактаби ва битта давлат ўрта мактаби ва Фукушима префектураси таълим кенгаши томонидан бошқариладиган битта давлат ўрта мактабига эга. Барча мактаблар ёпиқлигича қолмоқда.
Транспорт тизими
Темир йўл
- ЖР Шарқ — Жōбан линияси
- Футаба
Магистрал йўллари
- Жōбан магистрали — Томиока алмашинуви
- 6-миллий йўналиши
- 288-миллий йўналиши
Маҳаллий диққатга сазовор жойлари
- Киётосаку ғорлари қабрлари, миллий тарихий обида бўлиб, деворий суратлар билан безатилган кофун дафн хонаси жойлашган[12].
Галерея
- Футаба
-
Футаба-нобори
-
Футаба йўллари
-
Футабадаги Жōбан линяси
-
Футаба станцияси
Манбалар
- ↑ Футаба шаҳарчаси статистикаси (японча)
- ↑ Футаба популатион статистиcс
- ↑ Футаба cлимате дата
- ↑ Нуcлеар cрисис cреатес гҳост тоwн, CНН.cом, 11 Април 2011.
- ↑ Ҳонго, Жун „Фукушима дебрис диспосал фаллинг шорт“, Тҳе Жапан Тимес, Май 7, 2013.
- ↑ "Ласт но-го зоне десигнатион ин Фукушима лифтед (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-07-11 санасида архивланган)", Тҳе Жапан Тимес, Май 29, 2013.
- ↑ "Тоwн оф Футаба киcкс офф радиатион cлеануп wитҳ эе он 2022 ревивал[сайт ишламайди]", Тҳе Жапан Тимес, Деcембер 25, 2017.
- ↑ „Жапанесе тоwн cлосед фор нине еарс реопенс то ресиденц“ (эн). Тҳе Индепендент (2020-йил 4-март). Қаралди: 2021-йил 25-июн.
- ↑ Cорбишлей. „Тоwн финаллй реопенс нине еарс афтер Фукушима нуcлеар дисастер“ (эн). Метро (2020-йил 4-март). Қаралди: 2021-йил 25-июн.
- ↑ „Фукушима лоcалс таке трип он фирст Жобан траинс ин нуке дисастер-ҳит ареа фор 9 еарс“ (эн). Маиничи Даилй Неwс (2020-йил 14-март). Қаралди: 2021-йил 25-июн.
- ↑ „Ласт Фукушима тоwн то реопен wелcомес баcк иц фирст ресиденц“ (эн). тҳе Гуардиан (2022-йил 16-феврал). Қаралди: 2022-йил 19-июн.
- ↑ „清戸迫横穴“ (жа). Агенcй фор Cултурал Аффаирс.
Ҳаволалар
- Расмий сайти (японча)