Футбол ТВ — 2017-2022-йилларда фаолият юритган Ўзбекистондаги умуммиллий, хусусий футбол канали. Телеканалнинг тест режимидаги трансляцияси 2017-йил 23-апрелда бошланган бўлиб, ўша йилнинг май ойида телеканал тўлақонли иш жараёнини бошлаган. ҲД форматда фаолият юритади. „Футбол ТВ“ телеканали ҳам „Узрепорт ТВ“ телеканали каби Ўзбекистондаги энг йирик ахборот агентликларидан бири — „УзРепорт“ ахборот агентлигига тегишли. Футбол ўйинларидан ташқари футболга бағишланган турли кўрсатув ва дастурларни эфирга узатиб боради. Ўзбекистондаги энг машҳур телеканаллардан бири.

Футбол ТВ
Мамлакат  Ўзбекистон
Намойиш вақти Соат 10:00 дан 03:00 гача
Намойиш ҳудуди  Ўзбекистон
Тил(лар)и Асосан ўзбек тилида, шунингдек, рус тилида ҳам дастурлар тайёрланади
Бошқарув маркази Тошкент
Тасвир формати 16:9 (СДТВ)
1080и (ҲДТВ)
Мазмуни футбол
Эфирга чиққан 23-апрел 2017-йил
Томошабинлар 30 миллиондан ортиқ киши
Асосчиси "УЗРЕПОРТ" ахборот агентлиги
Эгаси "УЗРЕПОРТ" ахборот агентлиги
Алоқадор телеканаллар Узрепорт ТВ
Сайт футболтв.уз

Телеканалда кўрсатувлар асосан ўзбек тилида олиб борилади, бироқ баъзи теледастурлар рус тилида ҳам эфирга узатилади. Телеканалда ўйинларнинг жонли трансляцияси вақтида шарҳлаш тилини танлаш функсияси мавжуд. Томошабинлар телевизор пултидаги маълум тугмани босиш орқали футбол ўйинлари учун шарҳлар тилини танлашлари мумкин. Россияда бўлиб ўтадиган 2018-йилги Жаҳон чемпионати ўйинларини трансляция қилиш пайтида ушбу функсиядан МДҲ давлатлари ҳудудида биринчилардан бўлиб фаол фойдаланилган.

Телеканал томонидан трансляция қилинган биринчи ўйин (трансляция Узрепорт телеканали орқали ҳам параллел равишда бериб борилган) 2018-йилнинг 23-апрел куни бўлиб ўтган Испания „Эл Класико“си бўлган. Айнан ўша куни „Футбол ТВ“ телеканали тест режимида кўрсатувларни эфирга узатишни бошлаган эди. Синов трансляцияси вақтида канал кунига 12 соат, соат 14:00 дан 03:00 га қадар фаолият юритган.

2017-йил август ойидан „Узрепорт ТВ“ ва „Футбол ТВ“ телеканаллари ЖЧ—2018 учун УЭФА зонаси саралаш турнири ўйинларини трансляция қилишни бошлаган. 2017-йил 8-август куни телеканал „Узрепорт ТВ“ билан бирга УЭФА Суперкубоги-2017 учрашувларини намойиш этган.

2017-йил август ойида „Озод юрт тўлқинлари“ миллий медиа-фестивалида „Футбол ТВ“ телеканали „Зўр ТВ“, „Миллий ТВ“ ва „Cараван ТВ“ телеканаллари билан бир қаторда „Йил кашфиёти“ номинациясида тақдирланган. ,,УЗРЕПОРТ" Ахборот агентлиги ЖЧ-2018 қура ташлаш маросимини трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритган.

„Футбол ТВ“ телеканали „Узрепорт ТВ“ телеканали билан бирга 2018-йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати ўйинларини жонли эфирда намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Ўйинларни ўзбек тилида шарҳлаётган ўзбекистонлик шарҳловчилардан ташқари, рус тилида фикр билдириш учун россиялик таниқли шарҳловчилар Александр Елагин ва Денис Казанскийлар ҳам махсус таклиф қилинган ва улар „Футбол ТВ“ ва „Узрепорт ТВ“ телеканалларида русийзабон шарҳловчилар таркибини тўлдиришган. Аввалроқ „Узрепорт ТВ“ россиялик шарҳловчиларни турли футбол лигалари ва чемпионатлари ўйинларини шарҳлаш учун бир неча бор таклиф қилиб, улардан трансляция ҳуқуқини сотиб олган ва сотиб олишда давом этмоқда.

2017-йил ёзида УзРепорт ахборот агентлиги УЭФА Чемпионлар Лигаси 2017/2018, УЭФА Европа Лигаси 2017/2018, Англия Премер-лигаси 2017/2018 ва Испания Ла Лигаси 2017/2018 ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритган.

2018-йил июл ойида УзРепорт ахборот агентлиги Италия А Серияси 2018/2019 ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини, шунингдек, УЭФА Миллатлар Лигаси 2018/2019 ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритган. Шу ойда УЭФА Чемпионлар Лигаси 2018/2019, УЭФА Европа Лигаси 2018/2019, Англия Премер-лигаси 2018/2019 ва Испания Ла Лигаси 2018/2019 ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритганини эълон қилган.

Телеканал шунингдек, УЭФА Чемпионлар Лигаси ва УЭФА Европа Лигаси қура ташлаш маросимларини ҳам трансляция қилади. 2018-йил 15-август куни телеканал УЭФА Суперкубоги-2018 ўйинларини намойиш этган. Ўзбекистонда ўтказиладиган барча учрашувларни тўғридан-тўғри эфирга узатади[1].Футбол тв телеканали 2022-йил 1-декабр куни эфирга узатилиши то'хтатилди ва унинг о'рнида ФТВ телеканали иш бошлади.

Манбалар

  1. ↑ „Футбол ТВ онлайн“ (русча). Онлайн ТВ в ТАС-ИХ!. 25-феврал 2026 йилдада асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-феврал 2026-йил.

Ҳаволалар