Futbol urushi
«Футбол уруши» (испанча: Гуэрра дел Фúтбол) — Эл Салвадор ва Ҳондурас ўртасида олти кун давом этган (1969-йил 14-июлдан 20-июлгача) ҳарбий можаро. Урушнинг бевосита сабаби сифатида Ҳондурас жамоасининг Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг плей-офф ўйинларида Эл Салвадор жамоасига мағлуб бўлиши эди.
| Футбол уруши (испанча: Гуэрра дел Фúтбол) "100-соатлик уруш" (испанча: ла Гуэрра де лас Cиэн Ҳорас) | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Фоотбалл wар Ҳондурас & эл Салвадор.жпг | |||||||
| |||||||
| Рақиблар | |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
| Кучлар | |||||||
| 2500 аскар артиллерия[1] 10 та М3А1 танки[2] 12 «Раё» зирҳли машинаси[2] 30 та самолёт 4 патрул қайиғи |
8000 аскар артиллерия[1] 32 та самолёт (25 та жанговор)[1] 1 қўриқчи кемаси 3 патрул қайиғи | ||||||
| Йўқотишлар | |||||||
| 700 қурбон (тинч аҳоли билан бирга) 4 самолёт[3] |
1200 га яқин қурбон (тинч аҳоли билан бирга) | ||||||
| Умумий йўқотишлар | |||||||
| ~2000 қурбон[3] 5 мингга яқин қурбон (тинч аҳоли билан)[4] | |||||||
Қисқа муддатда бўлишига қарамай, можаро ҳар икки томонга ҳам қимматга тушди. Умумий йўқотишлар бир неча минг кишини ташкил этди. Уруш Марказий Америка умумий бозорининг (МАУБ) минтақавий интеграция лойиҳасини амалга ошмаслигига сабаб бўлди.
Келиб чиқиш сабаблари
Урушнинг сабабларидан бири икки давлат ўртасида ХИХ асрда бошланган чегарани белгилаш бўйича узоқ давом этган келишмовчилик эди[1].
Бундан ташқари, Ҳондурас ҳукумати ва ишбилармон доиралари 1960-йилларнинг бошидан бери Марказий Америка умумий бозорини (МАУБ) ташкил этиш қоидаларига кўра ривожланган Салвадор иқтисодиётига берилган муҳим савдо афзалликларидан норози эдилар[1].
- Дастлаб, 1958-йил июн ойида Марказий Американинг тўртта давлати ўртасида эркин савдо ва иқтисодий интеграция тўғрисидаги битим имзолангандан сўнг (унинг асосида 1960-йил 16-декабрда қўшимча битим имзолангандан кейин МАУБ пайдо бўлди), кўпчилик саноати ривожланган мамлакатлар (Ҳондурас ва Эл Салвадор) афзалликларга эга бўлдилар, аммо келажакда Ҳондурас саноати Эл Салвадор саноатига ютқазишни бошлади. Мамлакатдаги иқтисодий вазиятни барқарорлаштириш учун Ҳондурас ҳукумати истеъмол товарларига фавқулодда солиқларни жорий этишга мажбур бўлди (аввал 3 % ставкада, кейин эса оширилди)[5].
- 1969-йилга келиб, Ҳондураснинг Эл Салвадор олдидаги қарзи Ҳондураснинг барча МАУБ мамлакатлари олдидаги қарзи миқдорининг деярли ярмини ташкил этди. Урушнинг бошланиши Ҳондурас ҳукуматига нафақат қарз муаммосини бартараф этишга, балки мамлакатнинг иқтисодий ҳолатини салвадорликлар мулки ҳисобига мустаҳкамлашга имкон берди[1].
Яна бир муаммо Ҳондурасдаги салвадорлик кўчманчилар билан боғлиқ эди:[5].
- Эл Салвадор Марказий Американинг барча штатлари ичида энг кичик ва аҳолиси энг кўп бўлган, иқтисодиёти ривожланган, аммо экин майдонларининг кескин танқислигини бошдан кечирар эди. Эл Салвадордаги ерларнинг катта қисми йирик ер эгалари томонидан назорат қилиниб, „ер очлиги“ ва ерсиз деҳқонларнинг қўшни Ҳондурасга кўчишига олиб келди[1].
- Ҳондурас ҳудуди бўйича қўшнисига қараганда анча катта эди, аҳолиси унчалик зич бўлмаган ва иқтисодий жиҳатдан эса унчалик ривожланмаган эди, аммо 200 минг гектардан ортиқ (18 %) қишлоқ хўжалиги эрлари АҚСҲ компанияларига тегишли бўлиб, бу эса мамлакатда „ер очлиги“ни кучайтирди[1].
Салвадорликларни текин ер ва даромад излаб Ҳондурасга кўчиши 1930-йилларда бошланган. Муҳожирларнинг аксарияти мамлакатга ноқонуний йўллар билан келган, бўш ерларни эгаллаб, деҳқончилик қила бошлаган. Шу йўл билан бутун бошли ноқонуний аҳоли пунктлари пайдо бўлди[1]. Салвадордан келган кўчманчилар маҳаллий деҳқонларга қараганда камроқ маош эвазига банан плантацияларида ишлашга рози бўлишди, бу эса Ҳондурасда салвадорликларга қарши кайфиятнинг кучайишига олиб келди[5].
1961-йил ёзида Ҳондурас ҳудудидаги Хаcиэнда де Долорес аҳоли пункти ҳудудида бир гуруҳ салвадорликлар ва Ҳондурас фуқаролик гвардияси патруллари билан тўқнашув келиб чиқади. Ушбу тўқнашувда Эл Салвадор фуқароси бўлган Алберто Чавес отиб ўлдирилади. Бу воқеа мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашишига олиб келди. 1961-йил 19-июн куни Эл Салвадор ҳукумати Ҳондурас ҳукуматидан салвадорликнинг ўлими юзасидан тергов ўтказишни расман талаб қилди[6].
1962-йил сентабр ойида Ҳондурас ҳукумати ер ислоҳоти тўғрисидаги қонунни қабул қилди[7]. Унга кўра ноқонуний муҳожирлар томонидан эгаллаб олинган ерларни Ҳондурас фуқаролари фойдасига қайта тақсимлаш бошланди (салвадорликларнинг уларга фуқаролик бериш ҳақидаги илтимослари кўриб чиқилмаган ҳолда). Ҳондурас ҳукумати салвадорликларни мамлакатдан депортация қила бошлаганидан сўнг, Эл Салвадор ва Ҳондурас ўртасидаги муносабатлар янада кескинлашиб кетди[6].
1966-йилда Ҳондураснинг йирик ер эгалари томонидан „Томорқа эгалари ва чорвадорлар федерацияси“ тузилди. Улар салвадорликларга ер берилишига қарши чиқишади. 1967-йил июн ойи бошида Ҳондурас чегарачилари Эл Салвадор армиясининг иккита ҳарбий юк машинасини қўлга олади (бу мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ёмонлашишига сабаб бўлди)[5].
Можаронинг кучайиши
Икки томонлама муносабатлардаги кескинлик уруш бошланишидан икки йил аввал аста-секинлик билан кучайиб борди. Ҳондурас президенти Освалдо Лопес Ареллано (1963-1971) режими сезиларли иқтисодий ва сиёсий қийинчиликларни бошдан кечирди ва салвадорлик кўчманчилардан ушбу кõргиликлар учун қулай айбдорлар сифатида фойдаланишга қарор қилди.
Ҳар икки давлат ҳам катта иқтисодий қийинчиликларни бошдан кечирар, иккаласи ҳам ҳарбийлар томонидан назорат қилинар ва иккала ҳукумат ҳам аҳоли эътиборини долзарб ички сиёсий ва иқтисодий муаммолардан чалғитишга ҳаракат қиларди. Вазият айниқса Ҳондурасда оғир эди, у ерда 1968-йил сентабр ойида шимолий соҳилларда яшовчи қишлоқ хўжалиги ишчиларининг иш ташлаши бошланиб, унга саноат ишчилари, майда савдогарлар, ҳунармандлар ва пойтахт университети талабалари қўшилди. Ҳукумат мамлакатда қамал ҳолати эълон қилди, исённи бостириш учун полиция ва армиянинг деярли барча кучлари юборилиб, норозиликлар бостирилди[5].
1969-йилга келиб, Ҳондурасда 200 мингга яқин салвадорликлар ва „гуанако“лар (Салвадордан келган муҳожирлар, уларнинг кўпчилиги Ҳондурасда узоқ вақт яшаган) яшаган. Уларнинг 50 мингга яқини Ҳондурас фуқаролари ёки Ҳондурас ҳудудида яшаш мақомини қонунийлаштирган бошқа ҳужжатлари бўлган[1] кишилар ташкил этарди.
1969-йил январ ойида Ҳондурас ҳукумати Эл Салвадор билан 1967-йилги икки томонлама иммиграция шартномасини узайтиришдан бош тортди. Апрел ойида эса аграр ислоҳот доирасида ер сотиб олганларни агар улар ер сотиб олган пайтида Ҳондурас фуқароси эканлиги ҳақида қонуний талаб қилинадиган ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса ерга бўлган эгалик ҳуқуқини бекор қилиш ва уларни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида эълон қилди. Ишсизлик сонининг ўсиши ва иш ҳақининг пасайишини эса Салвадордан келган меҳнат муҳожирлари оқими билан боғлаш учун ОАВларида ёлғон ташвиқотлар бошланди.
1969-йил апрел ойида Ҳондурасда салвадорлик кўчманчилар ва муҳожирларни оммавий равишда кўчириш ва депортация қилиш бошланди[8]. Май ойининг охирида эгалик ҳуқуқидан маҳрум бўлган кўп сонли муҳожирлар оқими Ҳондурасдан Эл Салвадорга қараб йўл олди. Қочқинлар тасвирлари ва уларнинг ҳаётлари ҳақидаги ҳикоялари Эл Салвадор газеталари саҳифаларини ва телевидения экранларини тўлдирди. Ҳондурас ҳарбийлари муҳожирларни ҳайдаш пайтида содир этган зўравонликлари ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади. Икки давлат муносабатларидаги кескинлик ўзининг авж нуқтасига яқинлашди.
Эл Салвадор давлат хизматлари ҳайдалган қочқинлар оқимига дош бера олмади. Жамиятда норозилик кучайиб, ижтимоий портлаш хавфини туғдирди. Ҳукуматга ишонч пасайиб кетди. Ҳондурас билан можарода ғалабага эришиш Эл Салвадор ҳукуматига аҳолининг ҳукуматга бўлган ишончини қайтаришга ёрдам бериши мумкин эди.
Уруш арафасида
Ҳарбий ҳаракатларга сабаб бўлган ва урушга ўз номини берган воқеа 1969-йил июн ойида Сан-Салвадорда содир бўлган. Бир ой ичида икки мамлакат футбол жамоалари 1970-йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати финалига чиқиш учун иккита ўйин ўтказишлари керак эди (ҳар бир жамоа биттадан ғалаба қозонган тақдирда учинчи ўйин тайинланарди). Тегусигалпадаги биринчи ўйинда ҳам, (Салвадорнинг номаълум бир фуқароси ўз мамлакати учун бундай шармандаликдан чидай олмаслигини айтиб, ўзини отиб ташлади) ва ундан кейин Сан-Салвадордаги иккинчи ўйинда ҳам даҳшатли даражадаги тартибсизликлар юзага келди. Салвадорда Ҳондураслик футболчилар ва мухлислар калтакланиб, Ҳондурас байроқлари ёқиб юборилган бўлса, Ҳондурасда эса салвадорликлар шу жумладан, икки вице-консулга ҳужум қилинди.
15-июн куни Ҳондурас ҳукумати Эл Салвадор ҳудудида Ҳондурас фуқароларига қилинган ҳужумни кўриб чиқиш илтимоси билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Америкалараро комиссияга мурожаат қилди. Бунга жавобан Эл Салвадор ҳукумати Ҳондурасдаги салвадорликларга қарши қилинган ҳужумлар масаласини кўриб чиқишни талаб қилди.
20-июн куни Ҳондурас ҳукумати 1969-йил 15-июн кунги футбол ўйини вақтида стадиондаги жамоатчиликнинг ҳақоратомуз хатти-ҳаракатларига қарши норозилик билдирди. Бунга жавобан Эл Салвадор ташқи ишлар вазири Ҳондурас Эл Салвадор фуқароларини таъқиб уқилинаётганлигини, уларнинг ҳаёти ва мулки хавф остида эканлиги ва 880 нафар салвадорлик Ҳондурасдан Эл Салвадорга қочиб ўтгани ҳақида баёнот берди[5].
24-июн куни Эл Салвадор қуролли кучларида сафарбарлик эълон қила бошлади.
26-июн куни Эл Салвадор Ҳондурас билан дипломатик муносабатларни тўхтатганини эълон қилди[9].
27-июн куни учинчи ўйинда мағлубиятга учраган Ҳондурас Эл Салвадор билан дипломатик алоқаларни узди. Умуман олганда, „футбол инқирози“ бошланган 1969-йил 6-июндан 27-июнгача ҳар икки томондан 120 киши можаро қурбони бўлди, моддий зарар эса 50 миллион АҚСҲ долларини ташкил этди. Ҳондурасдан келган 11600 салвадорлик қочқин Эл Салвадорнинг чегарадош ҳудудларидаги қочқинлар лагерларига жойлаштирилди[5].
3-июл куни аввалига ДC-3 транспорт самолёти, кейин эса Ҳондурас ҳарбий-ҳаво кучларининг чегара томонга қараб учган иккита Т-28 ҳужумчи самолёти Эл Салвадор ҳудудидан туриб зенит-артиллериядан ўққа тутилди. Ўша куни кечроқ Эл Салвадорнинг енгил русумли Пипер ПА-28 „Черокеэ“ самолёти (борт рақами ЙС-234П) Ҳондурас ҳаво ҳудудини бузиб кириб, уни таъқиб қилган иккита Ҳондураснинг Т-28 самолётидан қочиб, яна Эл-Салвадор ҳаво ҳудидига қайтиб келади.
Бунга жавобан, 12-июл куни Ҳондурас ҳукумати бир нечта жанговар самолётларни Эл-Салвадор билан чегарага ҳудудига юборди ва уларни Сан-Педро-Суладаги авиабазага жойлаштирди (бу ерда Ҳондурас Ҳарбий-ҳаво кучларининг Шимолий қўмондонлиги — Cомандо Норте де ла Фуэрза Аéреа Гондуреñа жойлаштирилади).
Ҳарбий ҳаракатлар
Баъзи маълумотларга кўра, чегара чизиғидаги биринчи қуролли тўқнашув 1969-йил 11-июлда содир бўлган. Шундан сўнг, 12-июл куни Ҳондурас президенти қўшимча армия бўлинмаларининг чегара томон ҳаракатланишини эълон қилди[10].
Япониянинг Асаҳи Шимбун газетасига кўра, 1969-йил 12-июлда чегара чизиғи яқинида Эл Салвадор ва Ҳондурас ҳарбий хизматчилари ўртасида тўқнашув бўлиб, шундан сўнг улар ўртасида отишма содир бўлгани ҳақида хабар берди[11], лекин кейинчалик Эл-Салвадор ҳукумати отишма Эл-Салвадор ва Ҳондурас чегараси яқинидаги Эл-Пой қишлоғи яқинида 1969-йил 13-июл куни эрта тонгда бошлангани ҳақидаги расмий баёнот беради[12].
14-июл куни тушдан кейин Эл Салвадор қуролли кучлари ҳужумга ўтди. Унда генерал Хосе Алберто Медрано қўмондонлиги остида иккита жанговар гуруҳга бирлаштирилган Миллий гвардиянинг бешта пиёда баталонлари ва тўққизта ротаси қатнашди. Ҳужум икки мамлакатни боғлайдиган асосий йўллар бўйлаб, Грасиас-а-Диос ва Нуэва-Окотепеке шаҳарлари йўналишида давом этди.
Шу билан бир вақтда, Эл Салвадор ҳарбий-ҳаво кучлари Тегусигалпадаги "Тонконтин "аэродромига[5], Ҳондурас чегара ҳудудида тõпланган қўшинларга, шунингдек, Ҳондурасга тегишли Фонсека кўрфазида жойлашган ороллардаги нишонларга (Эл-Салвадор ҲҲК томонидан ҳаво ҳужумида иштирок этаётган „ТФ-51Д“ қирувчи самалёти Гватемала ҳудудига фавқулодда қўнишни амалга оширган)[13] ҳаводан зарбалар берди. Ҳондурас ҳукумати ўша куни Эл Салвадор ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари Нуэва-Окотепеке, Санта-Роса-де-Копан, Грасиас ва Чолутека аҳоли пунктларини бомбардимон қилгани ҳақида хабар берди[14].
Бунга жавобан 15-июлга ўтар кечаси Ҳондурас самолётлари Илопанго авиабазасига ҳужум қилиб, учиш-қўниш йўлагига ва нефт омборларига жиддий зарар етказди. Шундан кейин Эл Салвадор ҳукумати мамлакатда 30 кунлик қамал ҳолатини жорий қилди[13].
Қуруқликдаги операция давомида Эл Салвадор қўшинлари дастлаб муваффақиятга эришдилар. 15-июл оқшомида унга қарши турган Ҳондурас армиясига қараганда кўпроқ ва яхшироқ қуролланган Эл Салвадор армияси 8 км олдинга ўтиб, иккита аҳоли пунктини эгаллаб олди[13].
Бироқ, кейинчалик Эл Салвадор армиясининг ҳужуми ёқилғи ва ўқ-дориларнинг етишмаслиги, шунингдек, Ҳондурас қуролли кучларининг қаршилик кўрсатиши туфайли тўхтаб қолди.
Уруш бошланганидан бир кун ўтиб Америка Давлатлари Ташкилотининг (АДТ) фавқулодда сессияси чақирилиб, улар ўт очишни тўхтатиш ва Эл Салвадордан ўз қўшинларини Ҳондурасдан олиб чиқишни талаб қилди.
16-июл куни чегара ҳудудларида Эл Салвадор ва Ҳондурас қўшинларининг қисмлари ўртасида жанглар давом этди, бундан ташқари Ҳондурас армиясининг бир қисми Чалатенанго шаҳрини эгаллаш мақсадида қарши ҳужумга ўтишга уриниб кўрди.
- кун давомида ҳарбий қўмондонликнинг бевосита буйруғи билан президент қўриқчилари баталони (Гуардиа де Ҳонор Батталион) Тегусигалпадан Санта-Роса-де-Копанга ҳаво орқали етказилди. Операцияга 4 та C-47 транспорт самолётида амалга оширилди, шунингдек, улар билан бирга бешта Ф4У қирувчиси ва бир нечта Т-28А ҳужум самолётлари қатнашди.
17-июлга келиб, Эл Салвадор қўшинлари Ҳондурас ҳудудига 70 км ичкаригача кириб боришди. Шу билан бирга чегарадан 8 км узоқликда жойлашган департаментнинг пойтахти — Нуэва Окотепеке шаҳри учун шиддатли жанглар давом этди[15].
- худди шу куни Ҳондурас ҳукумати Эл Салвадор ҳарбий-ҳаво кучларининг битта самолёти ҳаво жангида уриб туширилганлиги ҳақида баёнот берди ва Эл Салвадор ҳукумати ҳам Ҳондурас ҳарбий-ҳаво кучларининг тўртта самолёти уриб туширилганлигини эълон қилди[16].
- кундузи соат 12:00 атрофида Эл-Аматилло минтақасидаги Эл Салвадор артиллерияси позицияларига зарба бериш учун учган Ҳондурас ҳарбий-ҳаво кучларининг учта Ф4У-5Н қирувчиси Эл Салвадор армиясининг 9-пиёда баталони ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун учиб келаётган иккита Ф-51Д „Cавалиэр Мустанг“ ИИ қирувчи самолёти билан тўқнашувга киришди. Жанг пайтида Эл Салвадорнинг Ф-51Д (борт рақами ФАС-404) самолёти уриб туширилди. Кейинчалик, худди шу куни, Ҳондурас ҳарбий-ҳаво кучларининг учта Ф4У-5Н самолёти билан бõлган ҳаво жангида Эл Салвадорнинг яна иккита Гоодеар ФГ-1Д „Cорсаир С“ қирувчиси (ФАС-203 ва ФАС-204) уриб туширилди ва тўртинчиси ФГ-1Д самолёти эса ердан ўққа тутилди.
18-июл куни АДТ можарони ҳал қилиш бўйича келишув лойиҳасини таклиф қилди, унга кўра ҳарбий ҳаракатлар 1969-йил 21-июл соат 22:00 га қадар тўхтатилиши, томонларнинг қўшинлари чегара чизиғидан уч мил (5 км) масофага олиб кетилиши, жанг ҳудудидаги аҳолининг ҳаёти ва мулкини ҳимоя қилиш кафолатланиши керак эди. Эл Салвадор ва Ҳондурас АДТ таклифини қабул қилишга тайёр эканликлари ҳақида баёнот беришди, аммо келишув матнига ўзгартиришлар киритишни таклиф қилишди. Уарнинг муҳокамаси музокаралар жараёнини чўзилишига сабаб бôлди[17].
18-июл куни томонлар ўт очишни тўхтатишга келишиб олдилар. Лекин олти соат кейин ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланди[17]. Эл Салвадор артиллерияси Эл-Аматилло ҳудудидаги Ҳондурас қўшинларининг позицияларига ўт очди ва Ҳондураснинг тўққизта самолёти эса Эл Салвадор қўшинларининг позицияларни бомбардимон қила бошлади[18].
- шу куни Ҳондурас ҳаво кучлари самолётлари Эл Салвадор қўшинларининг позицияларини бир неча марта напалмли авиабомбалари билан бомбардимон қилди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 14-июлдан 18-июлгача бўлган даврда яъни можаронинг дастлабки беш кунида Ҳондураснинг уч мингга яқин, Эл Салвадорнинг эса мингга яқин фуқароси ҳалок бўлган[19].
19-июл куни Эл Салвадор қўшинлари Нуэва-Окотепеке шаҳрини эгаллаб, шаҳарнинг марказий майдонида Эл Салвадор байроғини кўтардилар. Шу куни Эл Салвадор президенти генерал Санчес Эрнандес Ҳондурас ҳукумати Ҳондурасда яшовчи 280 минг салвадорликнинг хавфсизлик кафолатларини бермагунча қўшинлар ўзлари босиб олган ҳудудни тарк этмаслигини маълум қилди[19]. Шаҳарга Эл Салвадор армиясининг учта М3А1 „Стюарт“ танклари киритилди, улар Ҳондурас армиясининг позициялари яқинида жойлаштирилди[20].
Худди шу куни Ҳондурас армиясининг бўлинмалари Эл-Пои қишлоғи ҳудудида Эл Салвадор армиясининг ҳужумини қайтарди. Бундан ташқари, Ҳондурас ҳукумати хабарига кўра, Ҳондурас ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари 40 та ҳарбий юк машинасидан иборат карвонга бомба ташлаган. Гринвич (ГМТ) бўйича соат тўртда сулҳ кучга кирди[21].
20-июл келиб, ҳарбий ҳаракатлар бутунлай тўхтади.
23-июл ҳолатига кўра, Эл Салвадор қўшинлари Ҳондураснинг тўртта жануби-ғарбий департаменти[22] ҳудудларида 400 км² га яқин ҳудудни ва 10 та аҳоли пунктларини ушлаб туришда давом этдилар ва ҳукумат уларни олиб чиқиш учун ҳеч қандай тайёргарлик кўрмади — аксинча, уларга қўшимча жиҳозлар етказиб беролди[23]. Шу билан бирга, Эл Салвадор босма оммавий ахборот воситаларида Эл Салвадорнинг босиб олинган ҳудудларга бўлган ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар чоп этила бошланди[22][24]. Эл Салвадор қўшинлари томонидан ишғол қилинган Ҳондурас ҳудуди бўйлаб текширув сафаридан сўнг Президент Санчес яна шундай деди:
Ҳондурасдаги 280 000 салвадорлик учун кафолатлар олинмагунча қўшинлар ўз позицияларидан олиб чиқилмайди[23].
Кейинги бир неча кун ичида Эл Салвадор АДТ чақириқларига қаршилик кўрсатди ва Ҳондурасдан биринчи навбатда Эл Салвадор фуқароларига қилинган ҳужумлар учун товон пули тўлашга рози бўлишини ва Ҳондурасда қолган салвадорликларнинг хавфсизлигини кафолатлашни талаб қилди.
29-июлгача Салвадор қўшинларини олиб чиқишдан бош тортди, аммо кейин рози бўлди. Уни бундай қарорга келишга, бир томондан, АДТ томонидан иқтисодий санкциялар таҳдиди, иккинчи томондан, Эл Салвадор фуқаролари хавфсизлигини назорат қилиш учун Ҳондурасга АДТнинг махсус вакилларини жойлаштириш ҳақидаги таклифлари сабаб бўлди.
1969-йил 2-августда Салвадор армиясининг бўлинмалари Ҳондурас ҳудудини тарк этди[25].
Уруш натижалари
Дарҳақиқат, урушда иккала томон ҳам мағлуб бўлди. Ҳарбий харажатлар, жанглар пайтидаги вайронагарчилик, чегаранинг ёпилиши ва савдонинг тўхтатилиши Эл Салвадор ва Ҳондурас иқтисодига катта зарар етказди. Уруш пайтида бир неча минг киши ҳалок бўлди ва яраланди. Гарчи турли манбалар можаро қурбонларининг умумий сони бўйича турли хил маълумотларни берса-да, ўлдирилганлар сони 2000 дан 6000 гача ва оғир яраланганлар 12000 дан[26] 15000 кишигача бўлиши мумкин[27]. Қурбонларнинг аксарияти тинч аҳоли вакиллари эди.
Эл Салвадорликларнинг катта қисми (турли манбаларга кўра, 60 дан 130 минг кишигача) Ҳондурасдан ҳайдалган ёки қочиб кетган. Уларнинг аксарияти Эл Салвадорга қайтиб келган, бу эса ишсизлик ва ижтимоий кескинликнинг ошишига олиб келган. Ер масаласи ҳам кескинлашиб кетди. Шу билан бирга, Эл Салвадор ҳукумати Ҳондурасдан депортация қилинган минглаб фуқароларнинг мамлакатга қайтиб келиши билан боғлиқ иқтисодий муаммоларни ҳал қила олмади. Урушдан кейин ҳар икки давлатда ҳарбийларнинг сиёсий таъсири кучайди. Эл Салвадор парламент сайловларида ҳукмрон Миллий келишув партиясидан номзодлар асосан ҳарбийлар эди. «100 соатлик уруш» 1970-йиллардаги норозилик сабабларидан бирига айланди, бу эса қуролли қарама-қаршиликка, кейин эса 1979-1980-йилларда узоқ давом этган фуқаролар урушига олиб келди.
Ҳондураснинг Эл Салвадор билан қуролли тўқнашувдан кейин кўрган йўқотишлари тахминан 4 миллион АҚШ долларини ташкил этди, аммо Салвадор билан савдо-иқтисодий муносабатларнинг узилиши ва табиий офатлар (1969-йил сентабр ойида «Франслин» довули ва тошқинлар) мамлакатдаги вазиятни мураккаблаштирди. Натижада, 1969-йил октабр ойида Ҳондураснинг пойтахти ва бошқа шаҳарларида Эл Салвадор билан муносабатларни нормаллаштиришга чақирган намойишлар бўлиб ўтди[28]. Норозиликларни камайтириш учун Ҳондурас ҳукумати ер ислоҳотига киришди (бу секин ва кўлами чекланган ислоҳот эди. 1984-йил баҳоригача 230 минг гектар ер қайта тақсимланган бôлиб, асосан салвадорлик кўчманчиларга тегишли бўлган ер участкалари эди)[29].
Дипломатик келишув
Фаол жанговар ҳараклари тўрт кун давом этиб[5], Эл Салвадор ва Ҳондурас ўртасидаги чегара чизиғини аниқлаш бўйича ишни кейинчалик кўриб чиқиш халқаро Суд томонидан давом эттирилди.
1969-йил декабр ойида Эл Салвадор ва Ҳондурас чегарасида қуролли тўқнашувлар содир бўлди[25].
1970-йил март ойида Эл Салвадор «Амапала» портида Салвадор учун келган юкларни Ҳондурас йўқ қилгани муносабати билан БМТга норозилик билдирди[30].
Шундан сўнг, 1970-йил март ойида Ҳондурас Эл-Салвадорга чегарадаги воқеаларни тўхтатиш ва тинчлик музокараларини бошлашни талаб қилиб, ултиматум қўйди. 1970-йил 5-июнда Сан-Хосе шаҳрида Ҳондурас ва Эл Салвадор ташқи ишлар вазирлари икки давлат чегара ҳудудида хавфсизлик зонасини яратиш тўғрисида битим имзоладилар. 1970-йил декабр ойида Ҳондурас парламенти мамлакат Президентининг Марказий Америка мамлакатлари билан тузилган кўп томонлама шартномаларни бекор қилиш ва Марказий Америка умумий бозоридан (МАУБ) чиқиш тўғрисидаги таклифини маъқуллади. Бу қарорнинг натижаси МАУБнинг тугатилишига сабаб бўлди[31].
1971-йил январ ойида Ҳондурас МАУБ ва Марказий Америка Мудофаа Кенгашидан чиқди[32].
1971-йил апрел-июн ойларида чегара чизиғида Эл Салвадор ва Ҳондурас ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди[33].
1976-йил 14-июлда Эл Салвадор ва Ҳондурас ўртасидаги чегара чизиғини демаркация қилиш пайтида тўқнашувлар бошланиб, ушбу чегара можароси 22-июлда ҳал қилинди[34].
1976-йил 12-августда Манагуада Эл Салвадор ва Ҳондурас ўртасида чегара зонасини демилитаризация қилиш ва қўшинларни чегара чизиғидан 3 км узоқликка олиб чиқиш тўғрисида битим имзоланди[35]. Икки мамлакат ўртасидаги тинчлик шартномаси (эл Тратадо Генерал де Паз) фақатгина 1980-йил 30-октабрда Лима шаҳридаги президент саройида урушдан ўн бир йил ўтиб имзоланган[36].
Ва ниҳоят Халқаро суднинг 1992-йил 11-сентабрдаги қарори билан мамлакатлар ўртасидаги чегара чизиғи ўрнатилди[37].
Хотира
- Эл Салвадор пойтахтида 1969-йилги уруш қатнашчилари хотирасига кўчалардан бирига Қаҳрамонлар булвари деб номи берилган.
- Сан Хосе де ла Фуэнте шаҳрида (Эл Салвадорнинг Ла-Унион департаменти) Ҳондурас ҳарбий-ҳаво кучлари билан ҳаво жангида ҳалок бўлган Эл Салвадор ҳаво кучлари учувчиси капитан Гилермо Рейналдо Кортез (Гуиллермо Рейналдо Cортез) ҳайкали ўрнатилган.
- Урушнинг 50 йиллиги муносабати билан Эл Салвадор қуролли кучлари фахрийлари „Ветерано пор ла Дигнидад Наcионал“ кўкрак нишони билан тақдирланганлар.
Қўшимча маълумот


- Футбол уруши кўпинча тарихдаги поршен двигателли винтли самолётлар бир-бири билан жанг қилган сўнгги тўқнашув сифатида тилга олинади. Ҳар икки томон Америка Иккинчи Жаҳон урушида фойдаланган самолётларидан фойдаланган: П-51 Мустангс, Ф4У Cорсаирс, Т-28 Троян самолётлари ва конвертация қилинган ДC-3 бомбардимончи самолётлари.
- Уруш бошланишидан олдин, Эл Салвадор ҳарбий-ҳаво кучларининг камида битта C-47 транспорт самолёти бомбардимончи самолётга айлантирилди (бомбалар юк омборига жойлаштирилган). Уруш бошланганидан кейин Ҳондурас ҳарбий-ҳаво кучларининг бир нечта C-47 самолётлари худди шу тарзда бомбардимончи самолётга айлантирилди. Бомбардимон қилиш учун ҳаво бомбаларидан ташқари 60 мм ва 81 ммли миномёт миналаридан ҳам фойдаланилган.
Футбол ўйини натижалари
- 1969-йил 6-июн, Тегусигалпа, Ҳондурас. Ҳондурас — Эл Салвадор 1:0 (биринчи бўлимдан кейин 0:0).
- 1969-йил 15-июн, Сан-Салвадор, Эл Салвадор. Эл Салвадор — Ҳондурас 3:0 (3:0).
- Плей-офф ўйини, 27-июн, Мехико, Мексика. Эл Салвадор — Ҳондурас 3:2 қўшимча бўлим бўлиб ўтган (1:2, 2:2).
Куздаги сўнгги саралаш босқичида гаитиликларни мағлуб этган Эл Салвадор миллий футбол жамоаси ўз тарихида биринчи марта 1970-йилги ФИФА Жаҳон Чемпионати финалига йўл олди ва у ерда барча ўйинларда ютқазиб, охирги ўринни эгаллади.
Манбалар
- ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 Э.Л. Нитобург. „Футболная война“ // „Вопроси истории“, № 7, 1978. стр.214-220
- ↑ 2,0 2,1 Давид Спенcер. Арморед Фигҳтинг Веҳиcлес оф Эл Салвадор. Мусеум Орднанcе Спеcиал Нумбер 7. 1995. п.2-8
- ↑ 3,0 3,1 „Эл Салвадор вс Ҳондурас, 1969: Тҳе 100-Ҳоур Wар“. 2011-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-июн.
- ↑ Людские потери в конфликтах, кризисах, войнах в 1945-1994 годах // «Зарубежное военное обозрение», № 9 (642), 2000. стр. 15-18
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 5,5 5,6 5,7 5,8 Н. С. Леонов. Очерки новой и новейшей истории стран Централной Америки. М., „Мисл“, 1975. стр.296-314
- ↑ 6,0 6,1 Ла гуэрра де 1969, 100 ҳорас де тенсионес // „Эл Ҳералдо“ от 13-июля 2013
- ↑ „Лей де Реформа Аграриа де 1962 (Глобал Легал Информатион Нетwорк)“. 2011-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 21-август.
- ↑ Cивилес й ветеранос реcуэрдан эл ҳоррор де ла гуэрра энтре Эл Салвадор й Ҳондурас // „Эл Паис“ от 14-июля 2019
- ↑ Тҳомас П. Андерсон. Тҳе Wар оф тҳе Диспоссессед: Ҳондурас анд Эл Салвадор 1969. Линcолн: Университй оф Небраска Пресс, 1981. стр.105
- ↑ Нате Жонес. Доcумент Фридай: Тҳе Фоотбалл Wар // Тҳе Натионал Сеcуритй Арчиве от 25-июня 2010
- ↑ 「また衝突か エルサルバドルとホンジュラス」『朝日新聞』1969年7月14日 12版 3面。
- ↑ 「またも交戦 エルサルバドルとホンジュラス」『朝日新聞』1969年7月14日夕刊 3版 2面。
- ↑ 13,0 13,1 13,2 Гол в свои ворота // „Известия“, № 166 (16171) от 17-июля 1969. стр.2
- ↑ Дело дошло до воэнних действий // „Красная звезда“, № 164 (13908) от 16-июля 1969. стр.4
- ↑ Конфликт продолжаэця // „Известия“, № 167 (16172) от 18-июля 1969 стр.2
- ↑ Салвадорско-гондурасский конфликт // „Красная звезда“, № 165 (13909) от 17-июля 1969. стр.3
- ↑ 17,0 17,1 Вокруг конфликта // „Известия“, № 168 (16173) от 19-июля 1969. стр.1
- ↑ Конфликт продолжаэця // „Красная звезда“ № 166 (13910) от 19-июля 1969. стр.5
- ↑ 19,0 19,1 Корни конфликта // „Известия“, № 169 (16174) от 20-июля 1969 стр.2
- ↑ Жулио А. Монтес. Салвадоран Армед Форcес Ресеарч & Девелопмент Cентер // „Смалл Армс Дефенсе Жоурнал“, 6-ноября 2013
- ↑ Неустойчивоэ перемириэ // „Красная звезда“, № 167 (13911) от 20-июля 1969. стр.4
- ↑ 22,0 22,1 Хуан Кобо. „Малая война“ в Латинской Америке // „Новоэ время“, № 31 (1261) от 1-августа 1969. стр.14-15
- ↑ 23,0 23,1 Салвадор упорствуэт // „Известия“, № 172 (16177) от 24-июля 1969 стр.2
- ↑ Тропас мантиэнен сус посиcионес // газета „Эл Диарио де Ҳой“ (Сан-Салвадор), № 11047 от 22-июля 1969
- ↑ 25,0 25,1 Салвадор // Ежегодник Болшой Совецкой Энсиклопедии, 1970 (вип. 14). М., „Совецкая энсиклопедия“, 1970. стр.352-353
- ↑ Индиана Жонес Wитҳ А Ноте Пад Wҳере Сенсибле Пеопле Флеэ, Полиш Жоурналист Рйсзард Капусcински Жуст Кеэпс Пушинг Он (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-02-19 санасида архивланган) // „Орландо Сентинел“ от 2-июня 1991
- ↑ Жосе Марcос. „Жамáс имагинé ло қуэ десенcаденарíа ми гол“ // „Эл Паис“ от 20-июля 2009
- ↑ Гондурас // Ежегодник Болшой Совецкой Энсиклопедии, 1970 (вип. 14). М., „Совецкая энсиклопедия“, 1970. стр.248
- ↑ Ҳондурас: милитаризаcиóн й деснаcионализаcиóн // „Ревиста Энвио“, Нумеро 35, Маё 1984
- ↑ Салвадор // Ежегодник Болшой Совецкой Энсиклопедии, 1971 (вип. 15). М., „Совецкая энсиклопедия“, 1971. стр.357
- ↑ Гондурас // Ежегодник Болшой Совецкой Энсиклопедии, 1971 (вип. 15). М., „Совецкая энсиклопедия“, 1971. стр.254-255
- ↑ Гондурас // Ежегодник Болшой Совецкой Энсиклопедии, 1972 (вип. 16). М., „Совецкая энсиклопедия“, 1972. стр.247-248
- ↑ Салвадор // Ежегодник Болшой Совецкой Энсиклопедии, 1972 (вип. 16). М., „Совецкая энсиклопедия“, 1972. стр.360-361
- ↑ Р. Эрнест Дюпюи, Тревор Н. Дюпюи. Всемирная история войн (в 4-х тт.). книга 4 (1925—1997). СПб., М., „Полигон — АСТ“, 1998. стр.852
- ↑ Гондурас // Ежегодник Болшой Совецкой Энсиклопедии, 1977 (вип. 21). М., „Совецкая энсиклопедия“, 1977. стр.250-251
- ↑ Эл Салвадор анд Ҳондурас Тҳурсдай сигнед а пеаcе треатй // УПИ от 30-октабря 1980
- ↑ Исабел Феррер. Ҳондурас гана ла гуэрра дел фúтбол а лос 23 аñос де қуэ cалларан лас армас // „Эл Паис“ от 12-сентабря 1992
Адабиётлар
- П. И. Николаэв. Салвадор-Гондурас драмаси // Лотин Америкаси журнали, № 6, 1970-йил
- Рйсзард Капусcински. Вожна футболова. Варшава, 1978-262 бет.(пол.) )
- Уилям Ҳ Дурҳам. Марказий Америкада танқислик ва омон қолиш: Футбол урушининг экологик келиб чиқиши. Стенфорд (Калифорния), Стенфорд университети нашриёти, 1979-йил(Инглизча) )
- Томас П. Андерсон. Мулксизлар уруши: Гондурас ва Салвадор 1969-йил. Линколн: Небраска университети матбуоти, 1981-йил.(Инглизча) )
- Хуан Рамон Мартинес. ЛА ГУЭРРА ДЕ 1969, ЭНСЕÑАНЗАС Й ВАЛОРАCИОНЕС // „Ла Трибуна“, 2013-йил 14-июл
- Максим Райдер. Футбол уруши // „Осмон бурчаги“ веб-сайти (ҳаводаги уруш тафсилотлари)
Ҳаволалар
- Футбол уруши 1969 // веб-сайт „Қуролли можаро воқеалари маълумотлар базаси“
- „Футбол уруши“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-01-28 санасида архивланган) (веб-сайт ҳттп://www.cонфлиcтологист.орг/[сайт ишламайди])
- Гуэрра де ла cиэн ҳорас / „Ла Пренса Графиcа“ газетасининг 1969-йил 14-20-июлдаги урушга оид мақолалари
- Қуруқлик, орол ва денгиз чегаралари бўйича низо (Салвадор/Гондурас: Никарагуа аралашмоқда) (1992-йил 11-сентабрдаги қарорнинг қисқача мазмуни)
- Футбол бу уруш. Баъзан жуда реал ББCруссиан.cом