Futerovka
Футеровка (нем. Футтер — қоплама) — иссиқлик агрегатлари (печлар, ўчоқ, қувурлар ва бошқалар), кимёвий аппаратлар ва тери ошлаш ванналарининг ички ҳимоя қопламаси. Вазифасига қараб, ғишт, плиталар, блоклар ва бошқалардан қопланади. Оловбардош (шамот, динас, магнезит, доломит ва бошқалар), кимёвий турғун, иссиқлик ўтказмайдиган хиллари бор. Агар иссиқлик оқимлари, кимёвий моддалар агрегатларнинг қопламасига ташқаридан таъсир қилса, бундай агрегатларнинг ташқи қопламаси ҳам Ф. деб аталади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |