Futurizm

Футуризм (лотинча: футурум — „келажак“) 1910—1920-ларда Италия ва Россияда оммабоп бўлган бадиий авангардист йўналишларга берилган умумий номдир. Футурист санъаткорлар ўз асарларида расмий-публицистик жаргон ишлатишган, плакат ва афишалар чизишган.
Футуризм (лот. футурум — келажак) — ХХ аср бошларида Европа адабиёти ва санъатида майдонга келган авангардизм оқими. Футуризм ғоялари, айниқса, Италия ва Россияда адабиёт, театр, мусиқа ва кино санъатларидан ташқари, адабиёт шунослик ва санъацҳунослик фанларида ўз ифодасини топди. Шунингдек, футуризм Европадаги қатор адабиёт ва санъат намояндаларини ҳам таъсир доирасига тортди.
1909-йил 20-февралда "Фигаро" (Париж) газ.да "Футуризм манифести"нинг эълон қилиниши Италияда футуризмнинг вужудга келишига сабабчи бўлган. Футуризмнинг назарияси ва поэтикаси 1909— 15 йилларда шаклланган. Миландаги илк футуристлар гуруҳи раҳбари футуризмТ. Маринетти "Футуризм манифеста" (1909), "Ой нурини ўлдирамиз!" (1911), "Футуристик адабиётнинг техник манифести" (1912), "Синтаксиснинг емирилиши..." (1913) мақолалари, шунингдек, рассомлар —У. Боччони, К. Карра, композитор Прателли ва бошқа ўз манифестлари билан футуризм эстетикасига асос солишган. ХХ асрда юзага келган бошқа авангардлик оқимлари сингари, футуризм ҳам мавжуд дунё билан алоқани узиб, дунё маданиятини рад этган, ўзининг аксилестетикасини анъанавий адабий дид ва мактабларга қарши қўйган. Футуристларнинг янги нутқий ифода воситаларини ахтаришлари ("эркин" синтаксис, товуштақлид ва бошқалар) поэтик тил соҳасидаги ислоҳот бўла олмаган. Италян футуристлари бадиий меросдан воз кечиш билан бирга куч ва зўравонликни тарғиб қилиб, урушни "дунё гигиенаси" сифатида мадҳ этган, айримлари эса кейинчалик Муссолини томонига ўтиб кетган.
Рус футуризми мустақил бадиий ҳаракат сифатида майдонга кедди. Рус футуризмининг тарихи "Гилея" ёки кубофутуристлар (В. В. Хлебников, Д. Д. ва Н. Д. Бурлюклар, В. В. Каменский, В. В. Маяковский ва бошқалар), "Эгофутуристлар уюшмаси" (И. Северянин, И. В. Игнатев, К. К. Олимпов ва бошқалар), "Шеърият шийпони" (В. Шершенович, Р. Ивнев ва бошқалар) ҳамда "Сентрифуга" (Б. Л. Пастернак, Н. Н. Асеев ва бошқалар) гуруҳларининг ўзаро муносабатлари ва кураши тарихидан иборат. "Гилея" бошқа гурухлардан аввал тузилган ва дастур характеридаги бир неча тўпламларни нашр этган уюшма сифатида ўзида рус футуризмининг қиёфасини кўпроқ акс эттирган. Эскиликнинг муқаррар емирилажагини, "жаҳон тўнтариши" ва "янги инсоният"нинг туғилишини санъат орқали сезиш ва олдиндан айтиб беришга уриниш мазкур ҳаракатнинг умумий асосини ташкил этган. Бадиий ижод, рус футуристларининг фикрича, таклид эмас, балки табиатнинг давоми; табиат эса инсоннинг ижодий кучи ёрдамида янги дунёни барпо этади. Адабий жанр ва услубларнинг шартли тизимини бузиш, тил табиатнинг таркибий қисми бўлган даврга, фолклормифологик манбаларга қайтишнинг боиси шундадир. Футуристлар жонли рус тили заминида тоник шеър ва фонетик қофияни ишлаб чикдилар, янги сўзни "ижод этиш"га маҳлиё бўлиб, ҳатто янги шева яратишгача бордилар.
1917-йилдан кейин Россияда "ЛЕФ", "Коммуна санъати", Украинада "Аспанфут", Грузияда "41" сингари гурухлар тузилди. В. В. Маяковский сингари футурист шоирларнинг довруқ қозониши билан Ўзбекистонда ҳам уларнинг издошлари пайдо бўдди. Улар (Олтой, Ш. Сулаймон, У. Исмоилов) маълум вақг товуш таклидига асосланган, шаклбозлик кўринишларидан иборат шеърий тажриба билан машғул бўлдилар. Аммо социалистик реализм методининг қарор топиши билан бундай ҳолларга барҳам берилди. Адабийбадиий тараққиёт авангардлик оқимларининг ўткинчи давр самараси эканини исботлади.
Адабиёт
- Литературное движение совецкой эпохи. Материали и документи, М., 1986.
Наим Каримов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Санъатга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |