Futurologiya
Футурология (лотинча футурум — келажак ва ...логия) — кенг маънода — инсоният келажаги, умумбашарий муаммолар ҳақидаги умумий консепсия ёки тасаввурлар мажмуаси; тор маънода — ижтимоий жараёнлар ҳамда фан-техника тараққиётига оид соҳалардаги жараёнларни изчилликда ўрганиш ва келажагини башорат қилиш имкониятини берадиган фан соҳаси, "башорат қилиш" сўзининг синоними. 1943-йил немис социологи О. Флейтхейм "Ф." терминини келажак ҳақидаги фан сифатида ишлатишни таклиф қилган. Ҳозирги вақтда Ф.да 2 асосий йўналиш кузатилади. 1йўналиш — "экологик пессимизм" тарафдорлари инсоният ривожининг салбий оқибатларини башорат қилсалар, 2йўналиш — илмий-техникавий оптимизм намояндалари технология тараққиётининг ижобий имкониятлари асосида инсоният сивилизациясини сақлаб қолиш мумкин, деб ҳисоблайдилар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |