Футувват (араб: йигитлик, мардлик) - тасаввуфдаги мардонаворлик я’ни, бошқаларни ўзидан юқори тутиш, фақат яхшилик қилиш, эзгу хулқ-атворга эга бўлиш, пиру устозлар, дўст-биродарлар шарафини ҳимоя қилишга ўзини багъишлаш, энг олижаноб одоб ва хислатларни ўзида камол топтириш. Футувват гъояларининг пайдо бўлиши илк тасаввуф даврига бориб тақалади. Машҳур суфий Жунайд Баг’додийнинг та’рифига кўра “Футувват - саховатпешалик, бировга зарар етказмаслик ва шикоят Футувват тасаввуфдаги мардонаворлик яъни, бошқаларни оъзидан юқори тутиш, фақат яхшилик қилиш, эзгу хулқ-атворга эга боълиш, пиру устозлар, доъст-биродарлар шарафини ҳимоя қилишга оъзини багъишлаш, энг олижаноб одоб ва хислатларни оъзида камол топтириш . Футувват гъояларининг пайдо боълиши илк тасаввуф даврига бориб тақалади. Футувват арабча «фато» - «йигит» соъзидан олинган. Қуръонда Иброҳим (а.с.), Ашоби Каҳф ва Мусо (а.с.)нинг ҳамроҳига «футувват» нисбат берилган. Машҳур суфий Жунайд Багъдодийнинг таърифига коъра футувват - «саховатпешалик, бировга зарар етказмаслик ва шикоят қилмаслик (ношукр боълмаслик)». Шиа суфийларида Али ибн Абу Толиб футувват маёгъи ҳисобланади, шунинг учун ҳам уларда «Зулфиқордан бошқаси қилич эмас, Алидан бошқаси «фато» эмас» ибораси кенг тарқалган эди. Футувват аҳлини жавонмардлар (форс. ёш йигит), ахийлар (араб. турк. биродар) деб ҳам атаганлар. Жавонмардлар оддий халқ ичидан чиққан ҳунармандлар, қизиқчилар, сипоҳийлар ва жамиятнинг бошқа аъзоларидан таркиб топган эди. Уларнинг ҳар бирининг оъз жамоаси, пири, Тасаввуф атамалари йигъиладиган жойи боълган. Агиограф ик манбаларда «жавонмард» соъзи коъплаб с у ф и й л а р г а , айни қса, маломатийларга нисбатан кенг қоълланилган. Чунончи, «Маломатия ҳақида рисола» муаллифи Суламий (ваф. 1021 й.) футувватга багъишлаб алоҳида бир рисола битган. Ушбу асарида ҳақиқий жавонмарднинг 212 таъриф ва сифатини келтиради. Суламийга эргашиб яна биртасаввуф тарихнависи Қушайрий (ваф. 1072Й.) оъзининг «Қушайрий рисоласи» асарининг бир бобини футувват мавзусига багъишлайди. Кайковуснинг (ХИ аср) «Қобуснома»сида -44 боб «Жавонмардлик зикрида» деб аталиб, унда футувват одоби, бу тур инсонларга хос гоъзал ахлоқ намуналари ҳақида соъз боради. Ҳиротлик атоқли олим Ҳусайн Воиз Кошифий (1505-1440) «Футувватномаи султоний» асарида футувватнинг етмиш бир шартини санаб оътади ҳамда «Кимдаки, мазкур шартлардан бирортаси топилмаса, у футувватдан бебаҳрадир», деб таъкидлайди. Кошифий футувватни тариқатнинг таркибий қисми, деб қарайди. Ваҳоланки, баъзи манбаларда гарчи тариқат ва футувват оъзаро чамбарчас богълиқ боълса-да, аммо улар алоҳида тушунчалар экани айтилган. Чунончи, футувваттасаввуфий қарашларнинг амалий татбигъи сифатида эътироф этилади. Жавонмардлар худди суфийлар муридга мураққа* ёки хирқа кийдиргани сингари оъз сафларига янги қоъш илганларга ажратиб турувчи м ахсус шалвор кийдирганлар. Манбаларда сарбадорлар ҳам футувват ахди сифатида эътироф этилади. Аббосий халифа Носир (1180-1225) оъз мавқеини мустаҳкамлаш учун биринчи боълиб футувватга расмий ташкилот тусини бериб, Али ибн Абу Толибни эса футувватнинг энг ёрқин мисоли сифатида таргъиб қилди. Тасаввуф ашамалари Унинг оъзи ҳам футувват шалворини кийиб, «саййиду-л�фитён» лақабини олади. Шу ёъл билан у Багъдод аҳолисининг қоъллаб-қувватлаш и га эри ш и б, салж уқи йларнинг таъсиридан қутулишга ҳамда рофизийларни ёъқ қилишни мақсад қилган эди. Ушбу мақсадини амалга оширишда халифага суҳравардия тариқати асосчиси Абу-н-Нажиб Суҳравардийнинг (ваф. 1168 й.) жияни Абу Ҳаф с Суҳравардий (1145-1234) футувват гояларини аҳолининг кенг қатламлари орасида оъзининг оташин ваъзлари билан тарқагиш орқали ёрдам коърсатади. Абу Ҳафс Суҳравардий «Суфийлик ёъли оддий мусулмон учун машаққатли ва огъир боългани сабабли омма учун футувват тариқатнинг бир боълагидир» дея эътироф этди. Абу Ҳафс Суҳравардий мақсадли равишда футувватга хос боълган шараф кодексини тасаввуфнинг маънавий коърсатмалари билан богълашга уринди. Ф утувват к он с еп с и яси тасаввуф даги ийсор - оъзгаларнинг манфаатини оъз манфаатларидан устун қоъйиш гъоясини энг юқори чоъққиларга олиб чиқди. Футувват гурухдари коъп даврлар мобайнида жамиятда юксак ахлоқ, саховат, мардлик, адолатпарварликнинг олий намунаси сифатида эътироф этиб келинди. Футувват гъоялари Мовароуннаҳрда ҳам кенг тарқалгани ҳақида оърта аср араб сайёҳи Ибн Батута (ваф. 1368Й.) «Сафарнома» асарида жуда тоълқинланиб ифода этади. Араб сайёҳининг ёзишича хонақоҳ ва зовияларнинг аксари жавонмардлар ихтиёрида боълган. Айниқса, Туркияда жавонмардлик ҳаракати «ахийлар» номи билан кенг тарқалган боълиб, уларнинг сардорлари султонларнинг ҳузурида ҳам муайян оброъ-эътиборга эга боълган. Х асрларда пайдо боълган «айёр»лик ҳаракати ҳам аслида футувват билан Тасаввуф атамалари богълиқ. «Айёр» соъзи оъша даврда салбий маънода эмас, балки «топқир», «зукко», «доно», «зеҳнли», «ҳозиржавоб», «ҳийлагар» каби соъзлар билан уйгъун боълган. Улар турли найрангларни ишлатиб душманларга зарар етказганлар, доъстларни огир ҳолатлардан чиқаришга ёрдам берганлар. Аммо ҳеч қачон оъз найрангларини хиёнат ва гуноҳ ишларга қоълламаганлар. «Қобуснома»да ҳам айёрлик жавонмардликнинг заковат жиҳатдан юксак намунаси сифатида акс эттирилади. Футувват тасаввуф билан қоъшилгандан кейин жавонмардларга нисбатан «айёр» соъзи ишлатилмайдиганбоълиб қолди. Тариқатларда пири муршид боълганидек, футувват т а ш к и л о т л а р и н и н г м а с л а г и г а м о с р а в и ш д а пайгамбарлардан танлаб олинган пирлари боълган. Чунончи, ҳазрати Одам - деҳқонлар пири, ҳазрати Шис - пахтачилар пири, ҳазрати Идрис - тикувчи ва хаттотлар пири, ҳазрати Нуҳ - савдогарлар, ҳазрати Солиҳ - туякашлар, ҳазрати Иброҳим - сутчи ва дурадгорлар, ҳазрати Исмоил - овчилар, ҳазрати Ишоқ - чоъпонлар, ҳазрати Зулкифл - новвойлар, ҳазрати Лут - тарихчилар, ҳазрати Узайр - богбонлар, ҳазрат Илёс - тоъқимачилар, ҳазрати Довуд - темирчилар, ҳазрати Луқмон - ҳакимлар, ҳазрати Юнус - балиқчилар, ҳазрати Исо - сайёҳлар, Муҳаммад (с.а.в.) - богъбон ва савдогарлар пиридир.

[1] [2] [3] [4][5][6] [7].

Манбалар

  1. ↑ А д аби ётлар : Комилов Н. Тасаввуф. - Тошкент: Оъзбекистон, 2009;
  2. ↑ Тримингем Дж .С. Суфийскиэ ордень1 в исламе - Москва: Наука, 1989;
  3. ↑ Кнмш А. Д. Мусульманский мистицизм. - Москва: Диля, 2004; Зарринкоъб
  4. ↑ А. Жоъстужоъ дар тасаввуфи Ирон // Сино. - 2002. - № 8. -Б . 10-13
  5. ↑ Ҳусайн Воиз Кошифий. Футувватномаи султоний; Ахлоқи Муҳсиний. - Тошкент: Оъзбекистон миллий энциклопедияси, 2011;
  6. ↑ Петрушевский И.П . Ислам в Иране в УН-ХУвеках. - Лен-д: Издательство Ленинградского университета, 1966; Усмон Турар. Тасаввуф тарихи. - Тошкент: Истиқлол, 1999
  7. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 400.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.