Футзал (инглизча: фуцал) ёки мини-футбол — ФИФА қаноти остида ўтказиладиган спорт турларидан бири. Футзал худди футболга ўхшайди, ушбу спорт турларининг фарқи шундаки: футболда майсали катта ва усти очиқ майдонда ўйналса, футзалда паркетли кичикроқ ва усти ёпиқ мажмуада ўйналади.

Футзал
Энг юқори бошқарувчи ташкилот ФИФА
Қачондан бери 1968-йил
Характеристикалари
Контакт ўйинчилар[1]
Анжом Тўп
Ўйналадиган жой Зал
Олимпик ўйин Йўқ
Паралимпик ўйин Йўқ
Минтақа Бутун дунё

Тарихи

Футзалга ўхшаш ўйинни илк бор 1920-йилларда бразилияликлар ўйнай бошлашган. 1958-йилда Швецияда бўлиб ўтган футбол бўйича Жаҳон Чемпионатида Австрия терма жамоасининг мураббийларидан бири Жосеф Аргауэр бразилияликларнинг спорт залида шуғулланишаётганини кўриб қолиб уларни томоша қилган. Унга ушбу залдаги футбол ёқиб қолган ва ватани Австрияда иккита мини-футбол жамоаларини тузган. Шундан кейин ушбу янги спорт тури Нидерландия, Испания ва Италияда тарқалиб кетган. Нидерландияликлар биринчилардан бўлиб ўзларининг илк миллий чемпионатларини ўтказишган ва 1968/1969-йилдаги илк мавсумда „Сcагҳаъ66“ клуби ғалаба қозонган.

1970-йилларнинг ўрталарида футзалнинг алоҳида спорт тури сифатида ривожланиши бошланди. 1974-йилнинг 19-июлида Италия пойтахти Римда футзал бўйича миллий терма жамоалар ўртасида биринчи халқаро ўйин бўлиб ўтди ва унда Италия терма жамоаси 9:2 ҳисобида Ливия терма жамоасини мағлубиятга учратишди. Футзал бўйича норасмий биринчи Жаҳон Чемпионати прототипи эса 1986-йилда Можаристон пойтахти Будапештда ўтказилди. 8 та жамоа қатнашган турнирда Можаристон терма жамоаси финалда Голландия терма жамоасини мағлубиятга учратди. 1989-йилда футзал бўйича расмий биринчи Жаҳон Чемпионати ўтказилди ва ўша жаҳон чемпионатида ғолибликни Бразилия терма жамоаси қўлга киритди.

Осиё чемпионати эса 1998-йилдан бошлаб ўтказилади.

Ўзбекистонда мини-футбол чемпионати 1997-йилдан бошланган. Мураббий Р. Абдиев бошчилигидаги Ўзбекистон мини-футбол жамоаси Осиё чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган (2001, Теҳрон). Ўзбекистонда 4 244 та мини-футболга мос майдон бор, 3 235 киши футболнинг шу тури билан шуғулланади (2004)[2].

Қоидалари

Ўйин узунлиги бўйига 25 дан 42 метрли, узунлиги энига 15 дан 25 метрли майдонда ўтказилади. Халқаро ўйинлар ўтказиш учун эса бўйига 38-42 матр, энига 18-25 метрли майдон ишлатилади. Ўйин 2 та бўлимдан иборат бўлиб, ҳар бир бўлим (тайм) 20 дақиқадан иборат. Ўйин тўпи футбол тўпидан кичикроқ бўлади ва ушбу тўп ўйин давомида ишлатилади. Футзалда битта ўйинда худди футболдаги сингари иккита жамоа ўйнайди. Ҳар бир жамоанинг майдонда 5 та футзалчиси ҳаракат қилади, булар дарвозабон ва майдон ўйинчилари. Ўйинчи ўзгариши ўйин давомида амалга оширилади ва футболдан фарқли ўлароқ чексиз равишда ўйинчини алмаштириш мумкин. Ўйинчиларга (дарвозабондан ташқари) ўйин давомида фақат қўл билан ўйнаш тақиқланган. Футзал қоидаси бу рақиб дарвозасига гол уришдан иборат. Дарвозалар ўлчами 3 га 2 метр бўлиши керак.

Манбалар

  1. ↑ Жунге, Астрид; Дворак, Жири (1 Деcембер 2010). "Инжурй риск оф плайинг фоотбалл ин Фуцал Wорлд Cупс". Бритиш Жоурнал оф Спорц Медиcине 44 (15): 1089–1092. дои:10.1136/бжсм.2010.076752. ПМИД 20961918. ҳттпс://бжсм.бмж.cом/cонтент/44/15/1089. 
  2. ↑ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Биринчи жилд. Тошкент, 2000.

Ҳаволалар