Fuzariotoksikoz
Фузариотоксикоз (Фусариотохиcосис) — чорва молларининг Фусариум туркумига мансуб замбуруғлар билан зарарланган озуқаларни ейишдан заҳарланиши. Ф. кўпроқ отлар, чўчқалар ва паррандаларда учрайди (заҳарланиш оқибатида ўлим 3% дан 100%гача бўлиши мумкин). Яширин даври бир неча соатдан 5—6 кунгача, ўткир, ярим ўткир ва сурункали кечади. Ўткир кечганда ҳайвонларнинг умумий ҳолати ёмонлашади, ҳаракацизлик кузатилади, ич кетади ва бурун бўшлиғидан шиллиқ суюқлик оқади, лабларида ва оғиз шиллиқ қаватида ёрилиш ва яралар кузатилади, тезагидан ўткир қўланса хдс келади. Товуқларда патлар ҳурпайган, тож ва сирғалар кўкаради. Касаллик 1—4 кун давом этади. Қон таркибида эритроцитлар ва лейкоцитлар миқдори ошади.
Даволаш: касаллик ўткир кечганда таркибида калций хлорид, глюкоза ва аскорбин кислота бўлган эритма ҳайвон соғайгунга қадар бир кунда бир маҳал венага юборилади. Енгил ҳазм бўлувчи ва витаминларга бой озуқалар берилади.
Олдини олиш: молларга берилаётган емхашак токсикологик текширувдан ўтказилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |