Фузариум (Фусариум) — такомиллашмаган замбуруғлар синфига мансуб замбуруғлар. 26 тури бор. Жинссиз конидиялар орқали кўпаяди. Бир ёки бир неча ҳужайрали овал ёки тухумсимон шаклли микроконидиялар мицелийида ва конидия ҳосил қилувчиларда пайдо бўлади. Кўпчилик Ф.лар сапрофит, тупроқса ва ўсимлик қолдиқларида яшайди. Баъзи турлари паразит, ўсимликларда фузариоз (вилт) касаллигини қўзғатади. Ф.нинг айрим турлари ўсимликларга ёмон таъсир қилувчи заҳарли модсалар чиқаради. Бу моддалар билан заҳарланган ўсимликларни истеъмол қилган кишиларда септик ангина, ҳайвонларда эса фузариотоксикоз касаллиги пайдо бўлади.