Фёдор Александрович Бредихин (1831.26.11, Николаев 1904-йил, 5-январ, Петербург) – рус астрономи, Петербург Фанлар академияси академик (1890). Россия Бош астрономик расадхонаси (Пулково) директори (1890—95). Астрономиянинг барча бўлимларига оид илмий ишларни бажарган ва кузатувлар олиб борган. Протуберансспектрограф ёрдамида Қуёш хромосферасини текширди, Қуёш доғлари ва машъалларини суратга олди. Бредихин кометаларини текширишга оид ишлари билан машҳур. Россия Фанлар академияси президиуми астрономия соҳасидаги йирик ишларни тақдирлаш учун Бредихин номидаги мукофотни таъсис этди (1946). Ўзбекистон Фанлар академияси академик В. П. Шчеглов Бредихин мукофоти совриндори.

Фёдор Бредихин
Фёдор Бредихин

Бредикхин тах. 1890-йиллар
Таваллуди
Вафоти Санкт-Петербург, Россия империяси

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ташқи ҳаволалар