Fyodor Klimov
Фёдор Александрович Климов (русча: Фёдор Александрович Климов; 1990-йил 7-сентябр, Ленинград) — жуфтликда конкида учиш мусобақаларида қатнашган россиялик фигурали учувчи. Ксения Столбова билан жуфтликда Олимпия чемпиони (жамоавий турнир, 2014-йил), Олимпия кумуш медали совриндори (жуфтликда конкида учиш, 2014-йил), уч карра Россия чемпиони (2014, 2015, 2017), Жаҳон (2014) ва Европа (2014, 2015, 2018) чемпионатининг кумуш медали совриндори бўган.
| Фёдор Климов | |
|---|---|
![]() | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Тўлиқ исми | Фёдор Климов |
| Давлат |
|
| Бўйи | 181 |
| Олдинги шериклари | Ксения Столбова, Александра Малахова, Мария Чашчина |
| Шахсий рекордлари | |
| Умумий натижа | 229,44 |
| Қисқа дастур | 76,15 |
| Эркин дастур | 154,60 |
Климов ўз фаолиятини якка конкида учувчи сифатида бошлаган, ўсмирлар ўртасидаги Россия чемпионатида тўққизинчи ўринни эгаллаган (2007). Жуфтликда конкида учишга ўтгандан сўнг, у Мария Чашчина ва Александра Малахова билан бирга чиқиш қилган, уларнинг ҳар бири билан бир мавсум давомида конкида учди. 2009-йилда Ксения Столбова билан жуфтлик ҳосил қилган ва у билан бирга катта муваффақиятларга эришган. Фёдор фаолиятини тугатгандан сўнг, фигурали учиш бўйича мураббий ва Халқаро конкида учиш иттифоқининг ходими сифатида ишлай бошлаган.
Фёдор Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси (2014). 2016-йил март ойида Столбова ва Климов Халқаро конкида учиш иттифоқи рейтингида иккинчи ўринни эгаллаган[1].
Фаолияти
Фёдор биринчи мавсумида Ксения Столбова билан биргаликда ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финалига йўлланма олди ва 7-ўринни эгаллади. Кейин улар ўсмирлар ўртасидаги Россия чемпионатида ғолиб чиқдилар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритдилар.
2010/ — 2011-йилги мавсумда жуфтлик ўсмирлар ўртасидаги Гран-прининг иккала босқичида ҳам ғалаба қозонишди ҳамда финалга чиқишди ва финалда иккинчи ўринни эгаллашди. Скате Америcа 2010 Катталар ўртасидаги ўзларининг Гран-при дебют босқичида жуфтлик 5-ўринни эгаллади. Ўсмирлар ўртасидаги Россия чемпионатида иккинчи марта ғалаба қозониб, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун миллий терма жамоага киритилди ва чемпионатда кумуш медалларни қўлга киритдилар.
2011—2012-йилги мавсумда жуфтлик Париж (7-ўрин) ва Москвада (4-ўрин) бўлиб ўтган Гран-при босқичларида чиқиш қилишди. 2012-йилги Россия чемпионатида улар кумуш медалларни қўлга киритишди.
Ксения ва Фёдор 2014-йилда Қишки Олимпия ўйинларида жамоавий мусобақаларда чемпион бўлишди; хусусан, эркин дастурда 135,09 очко йиғди ва биринчи ўринни олиб, терма жамоага 10 очко келтирди. 2014-йил 12-февралда жуфтлик Олимпия мусобақасида кумуш медалини қўлга киритди.
Шахсий ҳаёти
Фёдор 2022-йил 17-июнда фигурали учувчи Евгения Тарасова билан турмуш қурди[2][3].
Натижалари
(яккалик конкида учишда)
|
(Мария Чашчина билан)
|
(Александра Малахова билан)
|
(Ксения Столбова билан)
| Мусобақа | 09/10 | 10/11 | 11/12 | 12/13 | 13/14 | 14/15 | 15/16 | 16/17 | 17/18 |
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Халқаро | |||||||||
| Олимпиада жуфтлик | 2 | ||||||||
| Олимпиада жуфтлик | 1 | ||||||||
| Жаҳон чемпионати | 2 | 4 | 5 | ||||||
| Европа чемпионати | 3 | 6 | 2 | 2 | 4 | 2 | |||
| Гран-при финали | 2 | 1 | 4 | ||||||
| Япония Гран-при | 2 | ||||||||
| Хитой Гран-при | 3 | ||||||||
| Франсия Гран-при | 7 | 5 | 1 | ||||||
| Россия Гран-при | 4 | 4 | 1 | 1 | 2 | ||||
| АҚШ Гран-при | 5 | 3 | 4 | ||||||
| Финландиа Тропҳй | 3 | ||||||||
| Мемориал Непала | 1 | ||||||||
| Универсиада | 1 | ||||||||
| Бавариан Опен | 1 | ||||||||
| Халқаро (Ўсмирлар ўртасида) | |||||||||
| Жаҳон чемпионати | 3 | 2 | |||||||
| Гран-при финали | 7 | 2 | |||||||
| Австрия Гран-при | 1 | ||||||||
| АҚШ Гран-при | 2 | ||||||||
| Миллий | |||||||||
| Россия чемпионати | 6 | 2 | 3 | 1 | 1 | 1 | 2 | ||
| Миллий (Ўсмирлар ўртасида) | |||||||||
| Россия чемпионати | 1 | 1 | |||||||
Манбалар
- ↑ „Wорлд Стандингс“ (инглизча). исуресулц.cом. 1-июл 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-июн 2021-йил.
- ↑ Дарья Кирюхина. „Известная российская фигуристка неожиданно вышла замуж. Все думали, что Женя с другим“ (русча). Чемпионат (17-июн 2022-йил). 19-июн 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-июн 2022-йил.
- ↑ „Фигуристы Евгения Тарасова и Федор Климов поженились“ (русча). Матч ТВ (17-июн 2022-йил). 17-июн 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-июн 2022-йил.
