Fyodor Matveyev
Фёдор Иванович Матвеев (1923-йил 30-декабр, Новосибирск вилояти – 1976-йил 12-апрел, Тошкент) – СССР Ҳарбий денгиз флоти 1-даражали капитани, Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони (1945)[1].
| Фёдор Матвеев | |
|---|---|
| Таваллуди |
30-декабр 1923-йил Карасёво қишлоғи, Новосибирск вилояти |
| Вафоти |
12-апрел 1976-йил Тошкент, ЎзССР, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Қўшин турлари | пехота |
| Хизматдаги йиллари | 1942–1974 |
Биографияси
Фёдор Матвеев 1923-йил 30-декабрда Карасёво қишлоғида (ҳозирги Новосибирск вилоятининг Черепановский тумани) таваллуд топган. Мактабда еттинчи синфини битиргач, Ўзбекистон ССРда яшаган ва темир йўлда ишлаган. 1942-йилда Матвеев Қизил Армияси сафига чақирилган. Ўша йилнинг декабр ойидан Улуғ Ватан уруши фронтида хизмат қилган. 1943-йил апрел ойида яраланган[2].
Сержант Фёдор Матвеев 1944-йил май ойига келиб 4-Украина фронтининг 51-армияси 997-пиёда полкининг 1-пулемёт ротасига қўмондонлик қилди. Севастополни озод қилишда мардонавор ҳаракатлари билан ажралиб турди. 1944-йил 7-майдан 8-майга ўтар кечаси Матвеев отряди душман сим тўсиқлари ва миналанган майдонлардан ўтишди ва шундан сўнг улар душман хандақларини эгаллашга муваффақ бўлишди. Унинг ротаси немис колоннасини мағлуб этишда иштирок этди. 145 та аскар ва офицерни асирга олди, шунингдек, 8 та арава ва 3 та машинани қўлга киритди. 1944-йил 9-майда Севастополнинг кема томонида бўлган жангларда фаол иштирок этди. Ўша жангда Матвеев ярадор бўлди, лекин рота командирини алмаштириб, жангни давом эттирди[3].
СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1945-йил 24-мартдаги фармони билан „қўмондонлик топшириқларини намунали бажаргани, немис босқинчилари билан жангларда жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатгани учун“ сержант Фёдор Матвеевга „Совет Иттифоқи Қаҳрамони“ унвони берилган. Фёдор Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Ленин ордени ва Олтин Юлдуз медали соҳиби бўлган.
Фёдор Иванович уруш тугагандан сўнг, Чернигов пиёдалар мактабини тугатди ва захирага ўтказилган. Ватанига қайтиб, туман комсомол қўмитаси котиби бўлиб ишлаган. Матвеев 1951-йилда яна армияга чақирилган. У ҳарбий-сиёсий курсларни тамомлаган. Қора денгиз флотида хизмат қилган. Матвеев 1974-йилда 1-даражали капитан унвони билан захирага ўтказилган. Аввал Севастополда, кейин Тошкентда яшаган. 1976-йил 12-апрелда вафот этган ва Тошкентдаги Ҳарбийлар қабристонига дафн этилган.
Шунингдек, Фёдор бир қатор медаллар билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ „МАТВЕЕВ ФЁДОР ИВАНОВИЧ“. 2023-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-ноябр.
- ↑ „Фёдор Матвеев“ (ру). Герои страны.
- ↑ „Матвеев Фёдор Иванович“. Қаралди: 2023-йил 17-ноябр.