Фёдор Иванович Шаляпин [1873.1(13)2, Қозон — 1938.12.4, Париж; 1987-йилда Москвада қайта дафн этилган] — рус хонандаси (юқори бас). 20-а. вокал санъатининг йирик намояндаси. Россия халқ артиста (1918). 1895-йилдан Петербург ва Москва опера театрларида яккахон хонанда. 1901-йилдан чет эл гастроллари ("77а скала", "Метрополитенопера" театрлари ва бошқалар)да бўлиб, бутун Европа мамлакатлари ва АҚШда шуҳрат қозонган. 1922-йилдан чет элда яшаган. Чиройли, кенг, ниҳоятда ўзгарувчан ва бўёқларга бой овоз соҳиби бўлган шаҳрининг ижро услуби ажойиб актёрлик маҳорати, ҳар бир сўз маъносига алоҳида аҳамият бериши, энг нозик туйғуларни бадиий теранлик билан ифодалаш каби хусусиятлар билан ажралиб туради. Кенг кўламли саҳнавий истеъдодга эга бўлган Шаляпин рус ва Ғарбий Европа операларида 70 га яқин асосий партияларни ҳаққоний, чуқур психологик тарзда талқин этган: Борис Годунов (Мусоргский, "Борис Годунов"), Тегирмончи (Даргомижский, "Сув парией"), Иван Грозний (РимскийКорсаков, "Псковлик қиз"), Галицкий, Кончак (Бородин, "Княз Игор"), Мефистофел (Гуно, "Фауст"; Бойто, "Мефистофел"), Дон Базилио (Россини, "Севиля сартароши") ва бошқа Шаляпин талқинида камер мусиқа асарлари (Мусоргский, Глинка, Даргомижский, Шуман, Шуберт ва бошқалар) ҳамда рус халқ қўшиклари ўзининг етук ифодасини топган. Шаляпин опера режиссёри, истеъдодли рассом ва ҳайкалтарош сифатида ҳам танилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Фёдор Шаляпин" ЎзМЕ. Ш-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-05-17 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил