Фён (лот. фавониус — илиқ ғарбий шамол) — тоғли ўлкаларда тоғлардан водийларга, юқрридан пастга томон эсувчи илик ва қуруқ кучли шамол. Фён тоғ тизмасини ошиб, пастга тушаётганда адиабатик жараён сабабли исиб курийди, баъзан қор кўчкиларига сабаб бўлади. Ўзбекистонда Чирчиқ ва Фарғона водийларида кўп кузатилади. Фён қисқа муддат, суткадан кам, баъзан 5 сутка давом этиши мумкин. Экинларга гармсел каби таъсир кўрсатади. Фённинг зарарли таъсирини камайтириш учун ихота дарахтзорлари барпо этилади.