Fyuchers
Фючерс (лотинча футурус — келажак) — товар ёки фонд биржаларида хом ашё товарлари, олтин, валюта, қимматли қоғозларни ҳозирги амалда бўлган нархларда, лекин етказиб бериш ва ҳақини кейинги келишилган муддатларга қолдириш билан олди-сотди қилиш бўйича битишувлар. Битишув ижросига қадар харидор камроқ кафолат суммасини (закалат) беради. Аксарият ҳолларда фючерс битимлари товарни узил-кесил харид қилиш ёки сотиш мақсадларида эмас, балки келгуси битишувларга нақд товарни ғамлаш ёки товарни кейинчалик қайта сотиш ҳисобидан фойда олиш мақсадларида тузилади. Ҳали ишлаб чиқарилмаган товарнинг намуналари бўйича олди-сотди битишувларини ҳам фючерс деб аташ мумкин. Фючерс то муддати келгунига қадар биржаларда маклерлар томонидан кўп марта қайта сотилади ва сотиб олинади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |