Фюрно — Басе бўғозининг шарқий қисмидаги ороллар гуруҳи. Тасмания бўғозидан шим.да, Австралия таркибида. Майдони 2,7 минг км². Энг баланд жойи 777 м. Иклими субтропик океан иклими. Ён багирларида эвкалипт ўрмонлари, текисликларда ўт ўсимликлари ва сийрак бутазорлар бор. Қўйчилик ривожланган. Оролга европаликлардан биринчи бўлиб 1773-йилда Кук экспедицияси таркибидаги Т. Фюрно бошчилигидаги кемалардан бири етиб борган.