Güneri Bey
Гüнери Бей (туркча: Гüнери Бей) — Караманоğулларı беклигининг асосчиси Керимüддин Караман Бейнинг ўгли бўлиб, бекликни 1277-1300-йилларда бошқарган[1][2]. Гунери бей мўғулларга муваффақиятли қаршилик кўрсатиб, бейлик ҳудудини кенгайтириш учун кўп ишларни амалга оширган.
| Гüнери Бей | |
|---|---|
| туркча: Гüнери Бей' | |
| Караманоğулларı беки | |
| Салтанат | 1277-1300 |
| Ўтмишдоши | Караманоğлу Меҳмед Бей |
| Давомчиси | Бедреддин Маҳмуд Бей |
| Туғилиши | ? |
| Вафоти |
1300-йил Кўния |
| Уй | Караманоğулларı |
| Отаси | Керимüддин Караман Бей |
| Дини | Сунни Ислом |
Тарих
Гüнери Бей акаси Караманоğулларı беклигининг иккинчи беки Караманоğлу Меҳмед Бей 1277-йилда мўғуллар томонидан ўлдирилганидан сўнг, беклик тахтига ўтирган. Гüнери Бей ҳукмдорлигининг дастлабки даврларида бекликда ҳеч қандай тарихий аҳамиятга эга муҳим воқеалар содир бўлмаган. Аммо у 1284-йилда Салжуқийлар давлатида рўй берган фуқаролар урушидан фойдаланиб, салжуқийлар тахти учун икки кичик шаҳзодани қўллаб-қувватлади (Меҳмет И сиёсатидан унчалик фарқ қилмайди). У кейин Салжуқийларнинг бекларбеки (бейлербейи) деб ҳам эълон қилинди. Аммо Ҳулокуийлар давлати хони Арғун ибн Абақахон аралашуви билан ўз ҳудудларига қараб чекинишга ва Кўния султонлигининг ички ишларига аралашмаслигига мажбур бўлди. 1287-йилда у ўша пайтда Киликия Арманистон қироллиги таркибига кирган Тарсга бир қанча ҳужумлар уюштирди. Бироқ Арманистон ҳукмдори Леон ИИ ни қўллаб-қувватлаган салжуқийлар ва мўғуллар унинг ҳудудига бостириб кириб, пойтахти Караманни ёндириб, таладилар ва уни ортга чекинишга мажбур қиладилар. Кейинги йили у салжуқийлар ҳукмдорларига вассал бўлишни қабул қилди.
1294-йилда у Арманистон ва Кипр қироллиги коалицияси томонидан салжуқийлардан тортиб олинган Ўрта ер денгизидаги муҳим порт шаҳар Алайни турк аҳоли учун қайтариб олди[3].
Гüнери Бей 1300-йилда вафот этган бўлиб, ундан сўнг беклик тахтига укаси Бедреддин Маҳмуд Бей ўтирди.
Манбалар
- ↑ ТДВ İслам Ансиклопедиси, cилт: 28, сайфа: 445
- ↑ Фарук Сüмер, „Караманоğулларı“, ТДВ Диянет İслам Ансиклопедиси, Анкара 2001, c. ХХИВ, с. 454-460.
- ↑ Караман говернор’с паге (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-11-22 санасида архивланган)
| Ҳумкдорлик унвони | ||
|---|---|---|
| Ўтмишдоши: Караманоğлу Меҳмед Бей |
Караманоğулларı беки 1277-1300 |
Вориси: Бедреддин Маҳмуд Бей |