Нерис
полякча: Буг
украинча: За́хідний Буг
беларусча: Захо́дні Буг


Жойлашуви
Давлат

Ғарбий Буг ёки Буг (полякча: Буг, украинча: За́хідний Буг, беларусча: Захо́дні Буг) — Украина, Беларус ва Полшадаги дарё (кўп қисми Беларус ва Полша чегарасидан ўтади), Висла дарёсининг ўнг ирмоғи. Узунлиги 831 км, ҳавзаси майдони 73470 км2. Украинанинг Лвов вилоятидаги подолск қирларидан бошланади. Люблин қирларининг шарқий чеккаси бўйлаб ва Мазовец — Подляса паст-текислигидан оқиб ўтади. Зегжин сув омборига қуйилади. Кузги ёмғирлардан тошқинлар содир бўлади. Энг серсув даври — март, апрел, энг камсув даври — сентябр ойи, декабр — март ойларида музлайди. Припят ва Неман дарёлари билан каналлар орқали боғланган.

Ўртача сув сарфи 160 м’/сек. Бошланишидан 315 км давомида кема қатнайди. Ғарбий Буг соҳилларида Брест, Сокал, Червоноград, Каменка-Бугская, Буск шаҳарлари жойлашган.