Ғарбий Туркистон ХХ-аср бошида

Ғарбий Туркистон, шунингдек Рус Туркистони, Ўрта Осиё — Марказий Осиёда жойлашган эмас тарихий, маданий, географик ва сиёсий ўлка. Катта Туркистон ўлкасининг бир қисми (шунингдек Шарқий Туркистон ўлкаси мавжуд). Ўрта Осиё ҳудудини ўз ичига олади. Ўлкага ҳозирги Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва баъзида Татаристон мамлакатлари киритилади.

Илк маротаба „Ғарбий Туркистон терминини“ (худди „Шарқий Туркистон“ термини каби) Британия империяси арбоблари ишлатишган. Айнан инглизлар томонидан аввал фақат форслар ва Ўрта Осиё халқлари ишлатган „Туркистон“ атамасини ХВИИИ—ХИХ-асрларда жаҳон географияси терминологиясига киритишган. Бундал аввалроқ ушбу ўлка Европа ва Россия империясида „Буюк Бухоро“ (Бухоро хонлиги туфайли) атамаси билан таниш эди.

„Туркистон“, „Шарқий Туркистон“ ва „Ғарбий Туркистон“ атамалари кейинроқ рус географлари ва тадқиқотчилари, шунунгдек Россия империясида ҳам кенг тарқалди. Ўша пайтда Европа ва Россия империясида Ғарбий Туркистон ўлкасига фақат ўзбеклар ва туркманлар яшайдиган ҳудудлар киритилар эди. Ҳозирги Қозоғистон ва Қирғизистон ҳудудлари Россия империяси таркибида бўлгани учун ушбу ҳудудлар ўлкага киритилмас эди.

ХИХ-асрнинг иккинчи ярмида „Рус Туркистони“ атамаси пайдо бўлди. Ушбу атама „Туркистон“ ва „Ғарбий Туркистон“ атамалари билан тенг равишда ишлатилар эди. Ўша пайтдга келиб Россия империяси Туркистоннинг ярмини, яъни Ғарбий Туркистонни босиб олган эди. Улкан империяга фақат Шарқий Туркистон кирмас эди. 1865-йили Ғарбий Туркистон ҳудудида Туркистон генерал-губернаторлиги тузилди. ХХ-аср бошларига келиб Рус Туркистони таркибига 5 та вилоят: Фарғона вилояти, Каспиёрти вилояти, Самарқанд вилояти, Сирдарё вилояти, Еттисув вилояти, шунингдек икки протекторат Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги кирар эди.

Адабиётлар

  • А. Н. Самойлович „Западний Туркестан со времени завоэвания арабами до монголского владичества. Историко-географический очерк“. СПб., „Столичная скоропечатня“. 1903 ИСБН 978-5-458-01480-9
  • Султанов Т. И. „Чингиз-хан и Чингизиди: судба и власт“. Издателство „АСТ“, Москва, 2006.
  • Густерин П. В. Совецкая дипломатия на мусулманском Востоке в 1917-1921 годах. — Саарбрюккен, 2014. — ИСБН 978-3-659-17980-8.