Ғайб (арабча: غيب‎‎ — инсондан гойиб ҳодисалар) — инсон сезги аъзолари билан ҳис эта олмайдиган, билиш имконлари билан идрок эта олмайдиган ҳодиса. Инсон ўзининг нечоғли билимдонлиги билан ғурурланмасин, унинг билганидан билмагани кўп бўлиб қолаверади. Ўша ғайб нарсаларни билишда инсоннинг бирдан-бир воситаси бор, у ҳам бўлса, илоҳий ваҳийдир. Қолган барчаси тахмин ва гумонлардан бошқа ҳеч нарса эмас.

Мўмин-мусулмонлар Ғайбга иймон келтириш билан бошқалардан ажралиб турадилар. Чунки, ақида боби, асосан, Ғайбга, яъни, кўзи билан кўриб, қўли билан ушламаган нарсаларга ишонишдан иборатдир. Аллоҳга имон келтириш ҳам ғайбга имондир. Шунингдек, фаришталарга, илоҳий китобларга, Пайғамбарларга, қиёмат кунига, жаннатга, дўзахга, яхши-ю ёмон қадарнинг Аллоҳдан бўлишига имон келтириш ҳам Ғайбга ишонишдир. Ушбулар ва бундан ташқари инсонни ҳар тарафдан ўраб турган, ўтмишни, ҳозирни ва келажакни илоҳий парда ортида тутиб турган сон-саноқсиз нарсалар ғайбиётдир. Инсон ғайбни билиш борасвда ғоят ожизди. У биринчи инсон — Одаматонинг қаэрда ва қачон пайдо бўлганини билмайди. Билиши мумкин бўлган нарса — Қуръони каримдаги маълумотлар. Бошқа ҳаммаси тахмин, гумон, фараз ва ҳоказо. Инсон ҳатто ўз бошига келажакда қандай ҳодисалар келишини билмайди. Ўзига тегишли нарсаларни билмаганидан кейин, оламдаги бошқаларга алоқадор нарсаларни умуман билмайди. Аллоҳ таоло эса, уларнинг ҳаммасини билгувчидир. Ғайбнинг калитлари Аллоҳ таолонинг Ўзидалиги шундадир. Бу калитни ҳатто Пайғамбарлар ҳам билмайдилар. Кимки, ғайб илмини даъво қилса, кофирлардан бўлади.

Ақоид илмида „ғайбиёт“ деб номланган, иймон келтириш лозим бўлган нарсалардан, Аршни, Китобни ва билишни айтиш мумкин.