Gʻozonxon
Ғозонхон (1271-1304) ҳулокуийлар сулоласидан бўлган Эрон ҳукмдори (элхони) (1295—1304). Ўсмирлик чоғидаёқ Хуросон ноиблигига тайинланган. 1295-йил Элхон Байдуга қарши исён кўтариб тахтни эгаллаган. Буддавийлик таълимини олган, лекин Эрон зодагонлари ва руҳонийлари, кўчманчи мўғул зодагонларининг кўмагига эҳтиёж сезган ва Исломни қабул қилган ва уни қайтадан давлат динига айлантирган. 1299-1303-йилларда Ғ.Сурияга 3-марта ҳарбий юриш қилган. Мўғуллар истилоси ва дастлабки элхонлар сиёсати натижасида вайрон бўлган мамлакат иқтисодини қайта тиклаш мақсадида Ғ. вазири Раши-дуддин ёрдамида бир қатор ислоҳотлар ўтказган. Ғ. ҳарбий хизматга жалб этилган барча мўғулларга иқто ажратиш ҳақида фармон чиқарган. Деҳқонларни ерга бириктирилиши ва бошқа ерга ўтишини ман этувчи мўгул хонлари томонидан жорий этилган фармонни тасдиклаган. Ғ. даврида каналлар қазилган, Табриз яқинида расадхона ва касалхона қурилган. Ғ. олимларга ҳомийлик қилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |