Ғул – 1) ўрта асрларда туркий халқлар ва мўғуллар қўшинининг марказида ва қанот (фланг)лар олдида, подшоҳ, хон ҳузурида турувчи махсус ҳарбий қисм. Арабча қалб дейилган. Марказда турувчи Ғулулуғ Ғул, қанотлардагиси эса кичик Ғул деб аталган. Ҳарбий юриш вақтида қоровул олдига ҳам Ғул қўйилган. Катта (улуғ) Ғулга хоннинг ўзи ёки тажрибали амирларидан бири қўмондонлик қилган; 2) бандиларнинг оёқ ва бўйнига кийгизиб қўйиладиган жазолаш асбоби; кишан.