Gʻuncha
Qiyofa
Ғунча — ўсимликларнинг гул куртаги, ёзилганда гулга айланади. Ғунча ўсимликларнинг оддий барг куртагидан йириклиги ва учининг тўмтоқлиги билан фарқ қилади. Ғунчада гулнинг барча қисмлари шаклланган. Барг қўлтиғидан ҳосил бўлган ғунча (гул бўртмаси) ўсиб ривожланиб, то ёзилгунча ўтган давр ғунчалаш даври деб аталади. Бу давр ўсимлик турига хос асосий белги ҳисобланади. Халқ орасида ишлатиб келинаётган (айрим ўсимликларга нисбатан) шона сўзи ҳам аслида ғунча мазмунини беради, шунинг учун ғунчалаш даври шоналаш даври деб ҳам юритилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |