ГАЗ-3110 „Волга“ 1997—2008-йилларда ишлаб чиқарилган. Горкий автомобил заводида ишлаб чиқарилган ўрта тоифали автомобил ҳисобланган. Бу 1960—1970-йиллардаги автомобил кузовини охирги сериадаги ГАЗ-24 автомобилидан олинган. 1990—2000-йиллардаги дизайни бўйича, замонавий ГАЗ-3103 автомобилининг кузовини серияли қилиб ишлаб чиқарилмаганлиги сабабли кўплаб муаммолар юзага келган. 2004-йилда кузовнинг олд қисми ўзгартирилган. Автомобил ГАЗ-3111 русумидаги фараларга ўхшаш фараларни олди ва орқа фараларига ўзгартиришлар киритилган[1][2][3].

ГАЗ-3110 „Волга“
Асосий маълумотлар
Ишлаб чиқарувчи ГАЗ
Модел йили 1997—2004
Таснифи
Компоновкаси олд моторли орқа ғилдираклари тортувчи
Платформаси ГАЗ-24
Куч мосламалари
Трансмиссияси 4-босқичли механика
5-босқичли механика
Ўлчамлари
Ғилдирак базаси 2800
Узунлиги 4870
Кенглиги 1810
Баландлиги 1422
Вазни 1400
Экстерер
Кузов тури седан,
универсал
Ўриндиқлар сони 5‑ўрин
7‑ўрин
Эшиклар сони 4‑эшик
5‑эшик

Яратилиш тарихи

Машинани ишлаб чиқариш бошланишидан олдин ҳам, 1996-йил давомида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш амалга оширилган. Унда етти мингдан ортиқ асбоб-ускуналардан фойдаланилган. Машинасозлик саноатининг ривожланиши янги дизайн ва шассий қисмларини йиғиш ва пайвандлаш линиясини яратган, унда 38 та КУКА деб номланган роботлар иштирок этган[4].

Орқа кўриниш

ГАЗ-3110 ГАЗ-31029 моделининг кейинги кўриниши бўлиб, ташқи кўриниши панелларининг бир қисмини янги дизайнда ясашга эришилган. Шу жумладан том панелини алмаштириш ушбу дизайнга янгича кўриниш тақдим этган. Лекин эшиклар ва олд қанотлар бундан мустасно. Дастлаб, автомобилга қора термопластик бамперлар ўрнатилган, 2000-йилдан бошлаб улар катта ҳажмли юқори пластик бамперлар билан алмаштирилган. Салон бутунлай янгиланган ва безатиш жиҳатидан арзон хорижий автомобиллар стандартларига жавоб бера бошлаган[5].

Рестйлинг 2007.

2002-йилда ГАЗ-3110 асосий моделини янгилаш режалаштирилган эди. 2002-йилги „Волга“ янги радиатор панжараси, сегментли фаралар ва думалоқ ёруғлик сегментлари бўлган орқа чироқлар, шунингдек рул чамбараги ўзгартирилган. Эшик тутқичлари (кўтарилган, айланмайдиган) ва ГАЗ-3111 дан ташқи пластик билан ажралиб туриши керак эди. Двигател Евро-2 экологик стандартларига жавоб берадиган бўлган.

ГАЗ 31105 „Волга“ 2004-йил охири

2008-йилдан бери Волга автомобилида Евро-3 талабларига кўтарилган двигателлар, шу жумладан иш ҳажми 2,4 литр ва қуввати 152 от кучини ўз ичига олган рус ЗМЗ-40525 двигатели ўрнатилган. У электрон газ педалига эга КМСУД МИКАС 11ЭТ билан жиҳозланган.

ГАЗ-31107

2004-йилда Москва автосалонида жиддий ўзгартирилган. Волга ГАЗ-31107 намойиш этилган. Модел ўзига хос орқа ойналари билан ажралиб турар эди. Захира ғилдираги ниҳоят автомобилнинг дизайнига нуқсонсиз ҳолатда орнарилган. Орқа ойнанинг эгилиш бурчаги ортган ва ғилдирак базаси ичида ҳаракатланадиган пластик ёнилғи баки, шунингдек, янги орқа ёритиш чироқлари билан жиҳозланган[6].

Манбалар

  1. ↑ „СОБЫТИЕ - Февраль 1997 года - архив За рулем“. www.зр.ру. Қаралди: 6-октабр 2022-йил.
  2. ↑ „"Десятка". Вариант ГАЗа - Февраль 1997 года - архив За рулем“. www.зр.ру. Қаралди: 6-октабр 2022-йил.
  3. ↑ „МНОГО ЗА МАЛО - Апрель 2006 года - архив За рулем“. www.зр.ру. Қаралди: 6-октабр 2022-йил.
  4. ↑ Силний ход ГАЗа, Алексей Солопов, За Рулём, 1997, випуск 1 (январ), стр. 6, Архив ЗР[сайт ишламайди]
  5. ↑ Сергей Фёдоров. „Десятое измерение“. За Рулём (2011-йил 9-октябр). 1-сентабр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-сентабр 2021-йил.
  6. ↑ „Иная“ (русча). За рулём. 11-ноябр 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-ноябр 2016-йил.

Ҳаволалар