Габарит (франс. габарит) — бинолар, вагонлар, кемалар, кўприклар, машиналар, тунеллар ва б.нинг ташқи ва ички чегаравий қиёфаси; энг катга ташқи ва ички ўлчамлари (узунлиги, баландлиги, эни, кулочи). Мас, туннеллар ва кўприкларнинг ўлчамлари транспорт воситалари, кемаларнинг бемалол ва хавфсиз ўтиб кетишини таъминлаши лозим. Бинолар, иншоотлар, қурилмаларнинг темир йўл изига якинлик Г.и автомобил ва автопоездларнинг стандарт бўйича рухсат этиладиган Г.и ва б. фарқланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил