Gabdulhaq Samatov
Габдулҳақ Габдулгатович Саматов (1930-йил 12-октябр — 2009-йил 6-март) — татар диншуноси.
| Габдулҳақ Саматов | |
|---|---|
| Татаристон бош қозиси | |
|
Мансаб даври 1998 – 2006 | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1930-йил 12-октябр Старое Ибрайкино, Оқсубоев тумани, Татар АССР, РСФСР, СССР |
| Вафоти |
2009-йил 6-март Татаристон, Россия |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | татар |
| Таълим | Мир Араб мадрасаси |
| Дини | ислом |
| Дафн этилган жойи | Татар қабристони, Қозон |
Таржимаи ҳоли
1930-йил 12-октябрда ТАССРнинг Оқсубаев тумани таркибига кирувчи Старое Ибраикино қишлоғида туғилган. Унинг ота-онаси тақводор бўлган, эътиқодлари учун улар ҳокимият томонидан таъқибга учраганлар. Габдулҳақнинг отаси колхозда ишлашни рад этгани учун репрессияга учраб, қамоқда вафот этган[1].
Болалигидан шариат қонунларига риоя қилишга ҳаракат қилган Габдулҳақ ўз эътиқодини доимий равишда ҳимоя қилган, октябр боласи ёки кашшоф бўлмаган, комсомолга қўшилмаган[1] .
1951-йилда армияга чақирилган, кейин ҳайдовчи бўлиб ишлаган. Армияда бўлганида ҳам диний кўрсатмаларга риоя қилган ва мунтазам намоз ўқиган. Иш билан бир вақтда Исломни ўрганишни давом эттирган. Устозларидан бири Габдулҳақ Содиқов (Садиқов фамилияси билан ҳам машҳур)[1].
Бир неча бор Талғат Тожуддин билан бирга ўқишга кириб Мири Араб мадрасасини битирмоқчи бўлган, аммо барча уринишлар ҳокимиятнинг қаршиликлари туфайли муваффақияциз якунланган. Охирги марта 1968-йилда КГБ билан ҳамкорлик қилишдан бош тортганидан кейин ҳайдалган. Ҳатто муфтийлар Шокир Хиялетдинов ва Шамсиддинхон Бобохоновларнинг[1] шафоатлари ҳам ёрдам бермаган.
1972-йилда Перм вилоятида жойлашган Каян қишлоғига имомликка тайинланган, аммо маҳаллий ҳокимият билан келишмовчиликлар туфайли 3 ойдан кейин оиласи яшаган Қозонга қайтишга мажбур бўлган. Шундан сўнг Қозон шаҳрида ўша пайтда фаолият кўрсатган ягона масжид бўлган Маржоний масжидида чилангар бўлиб ишлаган. Бу ерда имомлар Габделхабир Яруллин ва Аҳмадзаки Сафиуллин билан учрашган. 1981-йилда Алметевск, Оренбургдаги масжидларга имом, шунингдек, Чистопол масжидига раҳбарлик қилган. 1990-йилда Қозон олий мусулмон мадрасасида Исхоқ Лутфуллин билан бирга ишлаган[2]. У ерда дарс берган, айни пайтда Маржоний масжидида имомлик қилган. 1998-йилда Татаристон ДУМ бош қозиси этиб сайланган[1].
2009-йил 6-мартда юрак хасталигидан вафот этган. Марҳум жанозасини шахсан Талғат Тожуддин[1] ўқиган.
Қозондаги татар қабристонига дафн этилган[3].
Татаристонда Габдулхақ Саматов хотирасига бағишланган „Саматовский чтение“ ўтказилмоқда[4].
Шахсий ҳаёти
Оилали, тўрт фарзанди бор[1]. Габдулхақнинг ўғли Тагир Саматов Ханти-Манси автоном округи Югра муфтийси.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 „Габдулхак Саматов — бывший враг советской власти, ставший шариатским судьей“. 2021-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-апрел.
- ↑ „Габдулхак Саматов и Исхак Лотфуллин стояли у истоков создания этого медресе“. 2019-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-апрел.
- ↑ „«Мы должны помнить могилы наставников»: разработан путеводитель по кладбищу Ново-Татарской слободы“. 2019-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-апрел.
- ↑ „В Казани почтили память Габдулхака Хазрата Саматова“. 2019-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-апрел.
Ҳаволалар
- Россиянинг таниқли мусулмон етакчиси Габдулҳак Ҳазрат Саматов узоқ давом этган оғир хасталикдан сўнг 79 ёшида вафот этди.
- Габдулҳақ Саматов таваллудининг 80 йиллигига
- Татаристон Республикаси муфтийси: Габдулхак Саматов анъанавий исломнинг тикланишида инкор этиб бўлмас рол ўйнади
- Габдулҳақ-Ҳазрат Саматов хотирасига (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-04-10 санасида архивланган)