Gabonda Islom
2020-йилги маълумотларга кўра, Габонда Ислом динига эътиқод қилувчилар умумий аҳолининг 10 фоизини (тах. 230 минг киши) ташкил этади. Мамлакат аҳолисининг аксарияти насроний[1]. Габон мусулмонларининг деярли барчаси сунний исломга амал қилади[2]. Мамлакатда мусулмонлар диний тарғибот қилиш ва масжидлар қуриш ҳуқуқига эга.
Тарихи
Ислом Габонга дастлаб 19—20-асрларда франсузлар томонидан юборилган сенегаллик аскарлар ва хауса савдогарлари орқали кириб келган. Бироқ ислом дини 1970—1980-йилларгача фаол тарқалмаган. Габон президенти Омар Бонгонинг Исломни қабул қилиши, бошқа таниқли габонлик шахсларнинг ҳам мусулмон бўлиши диннинг оммалашувига туртки бўлди. Ўшандан бери Ислом мамлакатдаги муҳим динлардан бирига айланди[3].
Габондаги аксарият мусулмонлар маҳаллий габонликлардир. Четдан келган мусулмонларнинг аксарияти Ғарбий Африкадан[4]. 2017-йил ҳолатига кўра, Габон 24 та масжид мавжуд. Энг йирик масжидлар Либревил, Порт-жантил, Франcевилле ва Оемда жойлашган[4].
Манбалар
- ↑ Тҳе АРДА wебсите, ретриэвед 2023-08-03
- ↑ УС Стате Депт 2022 репорт
- ↑ Ятес, Доуглас А.. Ҳисториcал Диcтионарй оф Габон (эн). Роwман & Литтлефиэлд, 2017 — 250–251-бет. ИСБН 978-1-5381-1012-6.
- ↑ 4,0 4,1 Ятес, Доуглас А.. Ҳисториcал Диcтионарй оф Габон (эн). Роwман & Литтлефиэлд, 2017 — 250–251-бет. ИСБН 978-1-5381-1012-6.