Gabriel Marcel

Марсел Габриэл Оноре (1889-йил 7-декабр Париж 1973-йил 10-сентабр) — франсуз файлсуфи, христиан экзистенсиализми асосчиси. Унинг фикрича, фалсафада марказий ўринни „неосократизм“ эгаллайди ва у одоб муаммолари билан шуғулланиши лозим. Марсел инсоннинг деперсоналлик ва сиэнтик интилишини муайян томонга йўналтирилиши билан онгда ратионализм ва маърифатнинг ўзаро боғлиқлигини кўрстади . Унинг ҳисоблашича, борлиқ ва инсониятдаги махфий (сирли) сезгининг йўқолганлига фақат инсоннинг ўз ҳаётига онгли равишда муносабати билан юзага чиқади. Марсел фалсафасининг энг аҳмиятли жиҳати ички эркинлик, танлаш, жавобгарлик муаммоларини ёритиб берганлигидир. Лекин Сартдан фарқли ўларок, Марсел ҳақиқий чегарани тан олади ва шу чегарага шахснинг эркинлиги йўлиқади: инсонни „ҳамма нарса“ учун сўроққа тутиш мумкин эмас. Ўзини бутунлай рўёбга чиқара олмайди. Инсоннинг ажралмас бойлиги бу — унинг эмоционал хиссиёт дунёси. Марселнинг сиёсий қарашлари ўзининг консервативлиги билан ажралиб турарди. Асосий асарлари: "Метафизика кундалиги" (1925), „Ното виатор“ (1944), „Борлиқ ва молик бўлишлик“ (1929), „Одамлар одамийликка қарши“ (1951), „Доноликнинг охири“ (1954), „Инсон муаммо сифатида“ (1955), „Фаиласуф ва олам“ (маърузалар, 1964), „Доноликнинг фожиавийлигини ҳимоялаш“ (1968).
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Фалсафа қомусий луг'ат. Шарқ.