Gabriel Poole
Габриэл Пооле (талаффузи: Габриэл Пул; 1934-2020) халқаро миқёсда тан олинган австралиялик архитектор бўлиб, обектлар ва иқлим шароитларига мос келадиган инновацион, енгил дизайнли лойҳалари билан танилган. Унинг лойиҳаси асосида қурилган Эумундидаги „Тент Ҳоусе“ („Чодир уйи“) иншооти туфайли 1991-йилда Австралия Қироллик меъморлар институтининг (АҚМИ) Қуээнсланд мукофоти, Робин Додс мукофоти ва АҚМИ Миллий Робин Бойд мукофотига сазовор бўлди. 1998-йилда Пооле Австралия архитектурасига бутун умри давомида қўшган ҳиссаси учун мамлакатнинг энг юқори архитектура мукофоти — Австралия Қироллик меъморлар институтининг олтин медали билан тақдирланди[1]. У уй-жойнинг арзонлиги тарафдори бўлиб, арзон нархлардаги дизайнларни яратган.
| Габриэл Пооле | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди | 1934-йил |
| Касби | Архитектор |
Архитектурага кириб келиши
Пооле 1934-йилда Ипсвичда туғилган. Тувумба тайёргарлик мактаби ва Саутпорт мактабида таҳсил олган. У ерда Квинсленддаги архитектура арбоби Геоффрей Пиэ билан танишади[2]. Пооле бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Квинсленд чемпиони бўлган. 10-синфда мактабни тугатгандан сўнг, 1951-йилдан 1955-йилгача Марказий Квинслендда жакару бўлиб ишлади[1].
Дастлаб, тиббиёт соҳасига қизиққан Поолени дўстлари Робин Гибсон ва Жоҳн Далтон архитектура билан шуғулланишга кўндиришди. Шунинг учун 1957-йилда бошлаб Пооле Брисбенда Гибсон билан бирга чизмачи бўлиб ишлай бошлади. Бу вақт ичида у Марказий техника коллежида (ҳозирги Квинсленд Технология Университети) меъморчилик бўйича ўқишни бошлади. Шервуддаги биринчи уйининг лойиҳасини тугатди. Габриэл 1963-йилда Брисбенни тарк этиб, Лондонга жўнаб кетди. У ерда Ҳ.Т Cадбурй Броwн ва Поwелл &амп; Моя компанияларида ишлади[3].
Фаолияти
1965-йилда Брисбенга қайтиб келади. Пооле Марказий техника коллежи ва Квинсленд университетида ўқишни давом эттирди. У ерларни 1966-йилда архитектура бўйича диплом билан тугатди. Габриэл яна Гибсон билан, кейин эса Квинсленднинг архитектура фирмаларидан бирида Конрад Гаргет билан ишлади.
1968-йилдан бошлаб енгил конструксияга эга, иқлимга мос бўлган, асосан, соҳил бўйларидаги қирғоқлар учун лойиҳалар ва дизайнлар қилиб борди. 1972-йилда Пооле Будеримдаги Добиэ Ҳоусе, худди шу йилда яна бир машҳур Моолоолабадаги Счуберт Ҳоусе ва 1975-йилда Мунро Ҳоусе учун АҚМИ мукофотларини қўлга киритди.
1978-йилда Габриэл Нооса шаҳридаги Ателиэр-Тwо-Десигн компаниясига архитектор Жоҳн Маинваринг билан ҳамкорликда ишлай бошлади. У 1984-йилда Нооса шаҳридаги Ҳастингс кўчасида „Тҳе Ҳастингс“ мажмуасини ишлаб чиқишга мас’ул этиб тайинланди. Лекин лойиҳа орадан деярли 40 йилдан сўнг, 2020-йил қурилди.
1985-йилда Ателиэр-Тwо-Дизайнни тарк этди. Пооле аввалига ўзи, кейинчалик эса иккинчи рафиқаси, интерер дизайнери ва рассоми Элизабетҳ Фритҳ билан ҳамкорликда ишлай бошлади. Улар биргаликда Габриэл & Элизабетҳ Пооле дизайн компаниясини яратишди. Уларнинг Эумундидаги „Чодир уйи“ лойиҳаси 1990-йилда АҚМИ Квинсленд инновацион мукофоти, Робин Додс мукофоти ва АҚМИ Миллий Робин Бойд мукофотига сазовор бўлди[4]. „Чодир уйи“ лойиҳаси орқали оғир конструксияларидан холи бўлган, енгил конструксияга эгалиги ва ҳис-туйғуларнинг ифодаси кўринишидалиги билан кенг омманинг эътиборини тортди[5]. Финландиялик меъмор Элисса Аалто уни „Ўрмондаги капалак каби“, — деб таърифлаган[1].
Ўлимигача Габриэл уч авлод ҳам яшашини осонлаштириш учун лойҳалар устида ишлашни давом эттирди. Хусусан, қариялар парвариши учун мўлжалланган нисбатан арзон нархлардаги модулли лойиҳалаштирилган уйлар. Унинг фикрига кўра бир оиланинг турли авлод вакиллари бир уйда яшши керак. Шундагина ҳаётнинг қадр-қиймати ва оила муҳитида меҳр ортади[6].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Вале Габриэл Пооле, 1934–2020“ (эн). АрчитеcтуреАУ. Қаралди: 2020-йил 15-декабр.
- ↑ „Дигитал Арчиве оф Қуээнсланд Арчитеcтуре“. қлдарч.нет. Қаралди: 2020-йил 15-декабр.
- ↑ „Вале Габриэл Пооле“ (эн). Арчитеcтуре & Десигн. Қаралди: 2020-йил 15-декабр.
- ↑ „Вале Габриэл Пооле, арчитеcт Стате Либрарй Оф Қуээнсланд“ (эн). www.слқ.қлд.гов.ау. Қаралди: 2020-йил 15-декабр.
- ↑ „Голд Медалист Габриэл Пооле диэс“ (эн). АрчитеcтуреАУ. Қаралди: 2020-йил 15-декабр.
- ↑ „Қуээнсланд арчитеcт Габриэл Пооле десигнс ҳоме то ҳоусе тҳреэ генератионс оф оне фамилй“ (эн). НеwсCомАу (2014-йил 9-январ). Қаралди: 2020-йил 15-декабр.