Габриэл Мкртичевич Сундукян (1825.29.6(11.7) Тбилиси - 1912.16.(29).3) — арман ёзувчиси, драматург. Арман адабиётида танқидий реализм асосчиларидан. Арман театри ташкилотчиларидан бири. Петербург университетини тугатган (1850). Илк песаси — "Тунги аксириш — яхшиликка" (1863-йил саҳналаштирилган). "Шовқин" (1866), "Яна бир қурбон" (1870), "Бузилган уя" (1873), "Эрхотин" (1888) каби песаларида арман халқининг қисмати ва орзуинтилишлари тасвирланган. Унинг "Пепо" песаси (1871) арман драматургиясининг нодир асарларидан бири ҳисобланади. Сундукян умрининг сўнгги йилларида "Севги ва эркинлик" (1910), "Васият" (1912) драмаларини яратди. Сундукян песалари арман драматургияси тарихида бутун бир даврни ташкил этади. У комедия жанрини тор маиший доирадан ижтимоий умумлашмалар даражасига кўтарди. "Варенканинг зиёфати" (1877) қиссаси ҳам бор.

Манбалар

Адабиёт

  • Абов Г., Габриэл Сундукян, Ереван, 1956.
  • Избранное, М., 1953.