МИСТРАЛ (Мистрал) Габриела (тахаллуси; асл исм-шарифи Лусила Гадой Алкаяга) (1889.7.4, Викуня — 1957.10.1, Хемпстер, ССҲА) — чили шоираси, педагог , жамоат арбоби. 16 йил ўқитувчилик қилган. 1922-йил Мексика таълим вазирлигига таклиф қилингач, Мексика мактаблари ва кутубхоналарини ислоҳ қилиш лойиҳасини ишлаб чиққан. 1924—46 йилларда Чили элчиси сифатида Италия, Испания, Португалия, Бразилия, АҚШда ишлаган. БМТ ташкил бўлган даврдан Миллатлар лигаси ишларида қатнашиб келган. Биринчи шеърий тўплами — "Ўлим со-нетлари" (1914). Лирикасида испан шеърияти анъаналари билан индейслар мифологиясидаги анимистик образлилик қўшилиб кетган. "Нозиклик" (1924) шеърий тўпламида оналик бахтидан махрум аёлнинг дардлари акс этган. "Яксон қилиш" (1938) шеърий тўпламида фашизм крраланган. М. "Тушкунлик" (1922), "Тала" (1938), "Тахтакач" (1954) каби шеърий ва "Лаънатланган сўз" (1950) публицистик мақрлалар тўплами му-аллифи. Нобел мукофоти лауреати (1945)[1].

Габриэла Мистрал

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил