Габриэле Cапанни (талаффузи: Габриэле Капанни) (2000-йил 2-декабрда туғилган) — италиялик футболчи. Ҳозирги кунда Габриэле Cапанни Б сериянинг "Тернана " клубида ҳужумчи сифатида ўйнайди.

Габриэле Cапанни
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 2000-йил 2-декабр (2000-12-02) (25 ёш)
Таваллуд жойи Cиттà ди Cастелло, Италия
Бўйи 1.76 м
Амплуаси ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Тернана
Рақами 7
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
0000—2019 АC Милан
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2019—2022 АC Милан 0 (0)
2019—2020 → Новара (ижара) 11 (1)
2020 → Cатаниа (ижара) 8 (0)
2020—2021 → Cесена (ижара) 15 (2)
2021—2022 → Тернана (ижара) 1 (0)
2022— Тернана 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 19-сентябр учун)

Клублардаги ўйин фаолияти

АC Милан

Габриэле Cапанни „Милан“ ёшлар жамоаси тарбияланувчиси бўлган. Габриэле Cапанни 2017—2018-йилги мавсумда „Милан“ ёшлар жамоасининг 19 ёшгача бўлган ўсмирлар жамоасида ўйнай бошлаган[1]. Габриэле Cапанни биринчи марта 2019-йилги Халқаро чемпионлар кубогида катталар таркибига киритилган.

"Новара" ва "Cатаниаъ клубларига ижара

2019-йил 30-августда Габриэле Cапанни C Сериянинг „Новара“ клубига ижара асосида қўшилди[2]. Габриэле Cапанни ўзининг профессионал C сериясида „Новара“ клуби сафида 5-октябр куни „Про Верcелли“ клуби билан ўйинда 69-дақиқада Диэго Пералтанинг ўрнига захирадан майдонга тушди[3]. Бир ҳафта ўтгач, 13-октябр куни Габриэле Cапанни ўзининг профессионал фаолиятидаги биринчи голини „Гиана Эрминио“ клубига қарши ўйинда 62-дақиқада захирадан майдонга тушиб киритди[4]. Габриэле Cапанни илк бор 20-октябр куни „Cарраресе“ клубига қарши баҳсда майдонга тушди, 83 дақиқадан сўнг унинг ўрнини Ангело Тартаглиа эгаллади. Уч кундан сўнг Габриэле Cапанни ўзининг биринчи тўлиқ ўйинини ўтказди, сафарда „Ренате“ клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади[5][6]. 2020-йил январ ойида Габриэле Cапаннининг ижара шартномаси якунига етди ва у мавсумнинг биринчи қисмини 11 та ўйин (шулардан 3 тасида асосий таркибда) ва 1 та гол билан якунлади[7][8].

2020-йил 31-январда Габриэле Cапанни мавсумнинг иккинчи қисми учун C Сериянинг бошқа клуби „Cатаниа“га ижара асосида ўтди[9]. Икки кундан сўнг Габриэле Cапанни „Монополи“ клубига қарши ўйиннинг 56-дақиқасида Кевин Бионди ўрнига майдонга тушиб клубдаги дебютб ўйинини ўтказди[10]. 26-феврал куни Габриэле Cапанни ўзининг биринчи ттўлиқ ўйинида майдонга тушди. Жамоа „Пиcерно“ клубига қарши сафарда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди, 59-дақиқада Габриэле Cапаннининг ўрнини Нана Wелбеcк эгаллади[11]. Габриэле Cапанни „Cатаниа“ клубидаги 6 ойлик ижара муддатини 8 та ўйин билан якунлади (улардан 2 тасини плей-оффда ва 5 таси бошланғич ўйинда ўтказган)[8].

"Cесена" клубига ижара

2020-йил 5-октябрда Габриэле Cапанни C Сериянинг „Cесена“ клубига мавсумий ижара шартномаси асосида ижарага берилди[12]. Олти кундан сўнг, 11-октябрда Габриэле Cапанни ўз уйида „ФералпиСало“ клубига қарши ўйинда (4:2) асосий таркибда дебют қилди[13]. 5-декабр куни Габриэле Cапанни „Cесена“ клуби учун ўзининг биринчи голини „Легнаго Салус“ клубига қарши ўйиннинг (0:1 ҳисоб) 93-дақиқасида урди[14]. Тўққиз кундан сўнг, 13-декабр куни Габриэле Cапанни ўзининг иккинчи голини сафарда „Мантова“ клубига қарши ўйиннинг 17-дақиқасида (0:4 ҳисоби) киритди[15]. Габриэле Cапанни „Cесена“ клуби учун ижара муддатини 15 та ўйинда, 2 та гол ва 1 та голли узатма билан якунлади[8].

Тернана

2021-йилнинг 27-июлида Габриэле Cапанни Б Сериянинг " Тернана " клубига мавсумий ижара шартномаси асосида ижарага берилди[16]. Габриэле Cапанни мавсумда клуб сафида бор йўғи битта ўйин ўтказди. 2022-йилнинг 8-августида Габриэле Cапанни „Тернана“ клуби билан икки йиллик шартнома имзолади[17].

Фаолият статистикаси

Клуб Мавсум Лига Кубок Европа Бошқа Жами
Лига Иштирок Голлар сони Иштирок Голлар сони Иштирок Голлар сони Иштирок Голлар сони Иштирок Голлар сони
Новара (ижара) 2019—2020 C серия 11 1 0 0 — — 11 1
Cатаниа (ижара) 2019—2020 C серия 6 0 — — 2 0 8 0
Cесена (ижара) 2020—2021 C серия 15 2 0 0 — — 15 2
Умумий 32 3 0 0 — 2 0 34 3

Манбалар

  1. ↑ „Профиле бй ТуттоCалcиатори“ (Италиан). Қаралди: 2020-йил 4-март.
  2. ↑ Новара (2019-йил 30-август). „УФФИCИАЛЕ: ГАБРИЭЛЕ CАПАННИ È УН ГИОCАТОРЕ ДЕЛ НОВАРА“ (Италиан). Пресс-релиз. 12-сентябр 2020-йилда асл нусхадан архивланди.
  3. ↑ „Новара в Про Верcелли гаме репорт“. Соccерwай (2019-йил 5-октябр).
  4. ↑ „Гиана Эрминио вс. Новара - 13 Оcтобер 2019 - Соccерwай“. ук.соccерwай.cом. Қаралди: 2020-йил 12-август.
  5. ↑ „Новара вс. Cарраресе - 20 Оcтобер 2019 - Соccерwай“. ук.соccерwай.cом. Қаралди: 2020-йил 12-август.
  6. ↑ „Ренате вс. Новара - 23 Оcтобер 2019 - Соccерwай“. ук.соccерwай.cом. Қаралди: 2020-йил 12-август.
  7. ↑ „УФФИCИАЛЕ: Новара, Cапанни торна ал Милан. Андрà ал Cатаниа - ТУТТОмерcатоWЕБ.cом“ (ит). www.туттомерcатоwеб.cом. Қаралди: 2020-йил 12-август.
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 „Италй - Г. Cапанни - Профиле wитҳ неwс, cареэр статистиcс анд ҳисторй - Соccерwай“. ук.соccерwай.cом. Қаралди: 2020-йил 12-август.
  9. ↑ Cатаниа (2020-йил 31-январ). „Габриэле Cапанни дал Милан ал Cатаниа, а титоло темпоранео“ (Италиан). Пресс-релиз.
  10. ↑ „Cатаниа вс. Монополи - 2 Фебруарй 2020 - Соccерwай“. ук.соccерwай.cом. Қаралди: 2020-йил 12-август.
  11. ↑ „Пиcерно вс. Cатаниа - 26 Фебруарй 2020 - Соccерwай“. ук.соccерwай.cом. Қаралди: 2020-йил 12-август.
  12. ↑ „Тре арриви ин cаса бианcонера: эccо Гоннелли, Стеффè э Cапанни“ (ит). cалcиоcесена.cом. Cесена (2020-йил 5-октябр). 2020-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-октябр.
  13. ↑ „Cесена вс. ФералпиСалò - 11 Оcтобер 2020 - Соccерwай“. ук.соccерwай.cом. Қаралди: 2020-йил 20-октябр.
  14. ↑ „Легнаго Салус вс. Cесена - 5 Деcембер 2020 - Соccерwай“. ук.соccерwай.cом. Қаралди: 2020-йил 20-декабр.
  15. ↑ „Мантова вс. Cесена - 13 Деcембер 2020 - Соccерwай“. ук.соccерwай.cом. Қаралди: 2020-йил 20-декабр.
  16. ↑ „Дал Милан аррива л’эстерно оффенсиво Габриэле Cапанни“ (ит). тернанаcалcио.cом. Тернана (2021-йил 27-июл). Қаралди: 2021-йил 27-июл.
  17. ↑ „Дал Милан аррива а титоло дефинитиво Габриэле Cапанни“ (ит). Тернана (2022-йил 8-август). Қаралди: 2022-йил 15-август.