Габсбурглар (Ҳабсбургер) — Австрияда ҳукмронлик қилган сулола (1282-йилдан герсоглар, 1453-йилдан эрцгерсоглар, 1804-йилдан Австрия императорлари).

1526-йил Чехия ва Венгрияни (у ерларда қирол деб аталганлар) ва б. ҳудудларни қўшиб олиб кўп миллатли улкан давлатни (1867—1918-йилларда Австрия-Венгрия) монархлари бўлганлар. Габсбурглар „Муқаддас Рим империяси“ императорлари (1438—1806-йилларда доимий равишда, 1742—45-йиллардан ташқари), шунингдек Испания қироллари (1516—1700) ҳам эдилар. Асосий вакиллари: Карл В, Филипп ИИ (Испанияда), Мария Терезия, Иосиф ИИ, Франс Иосиф И. Габсбурглар ижтимоий тараққиёт душманлари, Европа халқларининг миллий озодлик ҳаракатларини бўғувчилар сифатида тарихда ном қолдиришган. Австрия-Венгрия империяси таркибига кирган ўлкаларда мустамлакачилик сиёсатини юритганлар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил