Gadir Guseinov

Гадир Гусеинов (озарбайжонча: Қəдир Ҳüсейнов; 1986-йил 21-майда туғилган) – озарбайжонлик шахмат гроссмейстери. Озарбайжонда 3-ўринда.
Фаолияти
Москвада туғилган Гусеинов Шаҳин Ҳажиев қўл остида шахмат билан шуғуллана бошлаган. У ўз она шаҳрида яшаган ва 1994-йилдан 1998-йилгача Россия терма жамоасида ўйнаган[1].
1994-йилда у Бейл Ҳеркуланда ўтказилган 10 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Европа чемпионатида ғолиб чиқди.
2008-йилда Бокуда бўлиб ўтган Президент кубогида Найжел Шорт, Вадим Милов, Алексей Александров, Баадур Жобава, Александр Ластин, Тамаз Гелашвили ва Фарид Аббосов билан 1-8-ўринларни эгаллаган[2]. 2010-йил апрел ойида Гусеинов шахмат бўйича 12- Дубай очиқ чемпионатида Виорел Иордаческу, Ҳрант Мелкумян, Сергей Волков, Эдуардо Итурризага, Давид Арутинян, Алексей Александров ва Торнике Саникидзе билан 1-8-ўринларни эгаллади[3]. Гусеинов 2011-йилда Угра губернатори шахмат блиц кубогида ғолиб чиқди[4]. 2013-йилда Нахчиван очиқ чемпионатида Игор Курносов ва Александр Шиманов билан 1-3-ўринларни эгаллаган[5].
Гусеинов ФИДЕ президенти томонидан 2015-йилда Бокуда бўлиб ўтадиган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун номзод сифатида кўрсатилган. У Максим Матлаков ва Давид Наварани дастлабки икки раунддаёқ нокаутга учратиб, 3-раундда Динг Лиренга имкониятни бой берди.
Гусеинов 2018-йилда Ситгес Опен турнирида 7,5/9 балл тўплаган ҳолда ғолиб чиққан[6].
Жамоа мусобақалари
У 2009-йилда Нови Садда ва 2013-йилда Варшавада ўтказилган шахмат бўйича Европа жамоавий чемпионатида олтин медални қўлга киритган Озарбайжон терма жамоаси сафида Шаҳрияр Маммадяров, Теймур Раджабов, Вугар Гашимов (2009-йилда), Элтаж Сафарли (2013-йилда) ва Рауф Мамадов билан бирга ўйнаган., аввал 2007-йилда бронза, 2011-йилда кумуш медални қўлга киритган[7][8].
Манбалар
- ↑ ФИДЕ Ратинг Ҳисторй – Гусеинов, Гадир ОлимпБасе
- ↑ „ФИДЕ Арчиве. Тоурнамент репорт Жулй 2008: Пресидент'с Cуп, 2008“. ФИДЕ. Қаралди: 17-декабр 2011-йил.
- ↑ „12тҳ Дубаи Опен 2010-июл 2010-йил Унитед Араб Эмиратес ФИДЕ Чесс Тоурнамент репорт“. ратингс.фиде.cом. 2021-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-август.
- ↑ „Гадир Гусеинов азериспорт.cом сайтида“ (Руссиан). азериспорт.cом. Қаралди: 15-сентабр 2011-йил.
- ↑ „Курносов wинс Накҳчиван Опен“. ЧессВибес (8-май 2013-йил). Қаралди: 7-октабр 2015-йил.
- ↑ Гусеинов wинс Ситгес Опен 2018, 30 Жулй 2018, www.чессдом.cом. Ретриэвед 6 Септембер 2021
- ↑ „Азербаижан Такес Голд ин Эуропеан Теам Чампионшип“. 2009-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-август.
- ↑ „Голд фор Азербаижан анд Руссиа ин Нови Сад“. 2011-йил 26-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 13-феврал.