Gadoiy
Гадоий (тахаллуси; асл исми ҳозирча номаълум) (1403-йил – ХВ аср охири) – ўзбек шоири.
| Гадоий | |
|---|---|
| Таваллуди | 1403-йил |
| Касби | Шоир |
Ҳаёти
Гадоий 1403-йилда туғилган. 90 йил яшаб вафот этган[1]. Ғазал жанри, аруз илми ва шеърият қоидаларини яхши билган. Асосан туркий (ўзбек) ва қисман форс тилида ғазал, қитъа, туюқ, мустазод, қасидалар яратган. Гадоий ўз ижоди билан ХВ аср ўзбек мумтоз шеърияти ривожига катта ҳисса қўшган. Хусусан, унинг ғазаллари мазмунан ҳаётийлиги, бадиий ва шаклан баркамоллиги билан ажралиб туради. Айрим ғазал ва қитъаларида шоирнинг ўз ҳаёти лавҳалари ва руҳий кечинмалари акс этган. Шеъриятида „чарх жафоси“, „рўзғор жаври“дан фиғон, „ғурбат меҳнати“ ва „роҳиблар тазйиқидан“ шикоят оҳанглари сезилади. Гадоий шеърлари арузнинг халқ қўшиқларига яқин рамал, ҳазаж баҳрларида ёзилган; тили халқона содда вазни енгил, шух ва уйноқи.
„Девони Гадо“ асари
Гадоийнинг ХВ аср иккинчи ярми – ХВИ аср бошларида номаълум котиб томонидан кўчирилган „Девони Гадо“ асари бор. Унга 2974 мисрадан иборат 230 ғазал, 1 мустазод, 1 қасида, 5 қитъа, туюқ кирган. „Девон“даги қасида темурий шаҳзода Муҳаммад Жаҳонгир Мирзонинг ўғли Ҳалил Султон мадҳига бағишланган. Девон қўлёзмаси Париж Миллий кутубхонасида (инв. № 981), микрофилми ва фотонусхаси Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида сақланади.
Гадоийнинг форсийдаги шеърлари Фаҳри Ҳиравийнинг „Радойиф ул-ашъор“ тазкирасига киритилган. Гадоий шеърлари Туркия (1960) ва АҚСҲ (1971) да босилиб чиққан. Унинг бизгача етиб келган девонининг қўлёзмаси Париж миллий кутубхонасида сақланади[1].
Нашр қилинган асарлари
- Гадоий. Шеърлар (нашрга тайёрл. С.Ғаниэва). – Т.: 1965;
- Гадоий. Девон (нашрга тайёрл. Э.Аҳмадхўжаэв). – Т.: 1973;
Адабиётлар
- Э. Аҳмадхўжаэв. Гадоий ҳаёти ва ижоди. – Т.: 1978;
- Э.Аҳмадхўжаэв. Гадоий девонининг нодир нусхаси ҳақида. „Адабий мерос“ журнали − 1972, № 2;
- Ғаниэва С. Шоир Гадоий. „Ўзбекистон маданияти“ газетаси 1962-йил 1-сентабр.
- Э. Рустамов. Узбекская поэзия в первой половине 15 века. – М.:1963.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Ҳамиджон Хомидий; Маҳмуд Ҳасаний. Машриқзамин ҳикмат бўстони. Тошкент: „Шарқ“ нашриётматбаа консерни, 1997-йил — 251-бет.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Гадоийга тегишли иқтибослар мавжуд. |