Gadolinit
Гадолинит (фин кимёгари Ю. Гадолин номидан) — минерал. Кимёвий формуласи Й2Фе22+Бе2[0 (СиО4)]2. Моноклин сингонияли. Кам тарқалган, призматик кристаллар, яхлит доначалар. Ранги қора, қўнғир, кўкимтир-қора, баъзан рангсиз. Ялтироқлиги мумсимон. Қатгиклиги 6,5—7. С. оф. 4,0—4,7. Топаз, флюорит, касситерит, сиркон, гранат, ортит, фергусонит минераллари билан бирга учрайди. Ўзбекистонда Г. Чатқол-Қурама тоғларидаги гранитоидлар ва пегматитлар, Ғарбий Ўзбекистондаги рудали скарнлар (Ингичка)да учрайди. Г. конлари Россияда Кола ярим оролда (Кейви), Италияда (Бавено), Норвегияда (Ивеланд) ва АҚШда (Ляко) топилган. Бериллий ва иттрий олинадиган руда.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |