Гадулка (булғорча: гъдулка) — анъанавий болгар, торли чолғу асбоби. Гадулка Болгария миллатининг анъанавий чолғу асбоби, ҳамда мусиқий ансамбилларнинг ажралмас қисми бўлиб қолган. Одатда рақс мусиқаси орқали ижро этилади[1].

Гадулка

Тарихи

Гадулканинг келиб чиқиши форс кеманчаси, араб рубоби ва ўрта асрлар Европа ребек мусиқа асбоблари билан боғланади. Гадулка танасининг шакли ва товуш тирқишлари Греция ва Туркиянинг ғарбий қисмида чалинадиган армуди камонча (шунингдек, Константинополитан лираси, лира политики, классик камонча номи билан ҳам машҳур) ва лира критик билан жуда ўхшаш (Крит о.). Ушбу асбоблар қаторига рус сигнали ва бир торли Болқон гуслеси ҳам кириши мумкин.

Тузилиши

Мусиқа асбобининг танаси ёнғоқ ёғочидан ясалиб, тирқишли ноксимон, бўйни кенг, пардасиз, 3-4 та торлардан ташқари, кўп ҳолларда 7-10 та жарангдор торлар ҳам мавжуд бўлади. Добружа минтақасида гадулканинг резонансли (симпатик) торларсиз кичик намунаси кенг тарқалган. Танасининг қозиқлар жойлашган (булғорча: кокалче) юқори қисми (булғорча: глава) овал шаклга эга. Асбобнинг асосий қисми битта корпусдан иборат. Олд қисми „тахта“ ёки „қопқоқ“ (туркча: капак) деб аталади ҳамда қарағай ёки арча ёғочидан ясалади. Овоз тешиклари Д ҳарфига ўхшаш шаклга эга. Замонавий асбобларда металл торлардан фойдаланилган бўлса, илгари камроқ бардошли ипак ёки ичак торлар ишлатилган. Бошқа торли чолғулардан фарқли равишда, гадулкада торости тахтачалар бўлмайди. Қозиқларга боғланган торлар товуш тешиклари устида жойлашган кўприкча орқали тортилиб суякдан ясалган тортутқичга ўрнатилади. У ўз навбатида пастки пинга бириктирилади. Пастки пин кўпинча мусиқа асбобини ижрочи камарига мустаҳкамлаш учун ишлатилади. Шу билан бирга, гадулка худди шундай ўлчамдаги скрипка билан солиштирганда, анчагина оғирроқ.

Болгариянинг турли ҳудудларида гадулка шакли, ўлчами, торлар сони билан фарқланади. Асбоб созламалари бўйича Тракия, Добружан ва бошқа намуналари мавжуд.

Созламаси

Иккинчи жаҳон урушидан олдин болгар мусиқачилари асосан яккахон ижро этишган. Шунинг учун ҳам созлама аниқлиги унчалик муҳим эмас эди. Бироқ, вақт ўтиши билан фолклор ансамблларининг пайдо бўлиши билан уни стандартлаштириш зарурати пайдо бўлди[2].

Гадулканинг яккахон ижро учун созланиши созанда хоҳишига қараб фарқ қилиши мумкин, аммо умуман олганда бу бешинчи чорак Ам Э1 А1 (Фракия тунинги[3]. Резонансли торлар хроматик тарзда созланган.

Гадулка чалишнинг "байроқ шаклидаги " усули ва камон шаклидаги дизайни, торнинг заиф таранглиги билан асбобнинг юмшоқ, сокин овозини таъминлайди.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Музыкальная энциклопедия 1973.
  2. ↑ Давид Броwн Тҳе Гадулка[сайт ишламайди]Андоза:Недоступная ссылка
  3. ↑ Тодоров 1988.

Ҳаволалар