1.7 кг Гафний кристал парчаси намунаси
72
Гафний
Ҳф
178,49
4ф145д26с2

Гафний (лотинча Ҳафниум), Ҳф - Менделеев даврий системасининг ИВ гуруҳига мансуб кимёвий элемент; тартиб рақами 72, атом массаси 178,49. Массаси Ҳф74, Ҳф176, Ҳф", Ҳф78, Ҳф" ва Ҳф180 га тенг изотоплар аралашмасидан ташкил топган. Сунъий изотопларидан энг муҳимлари Ҳф7С ва Ҳф". Голландия олими Гафний Костер ва Венгрия олими Гафний Хевеши 1923 йилда бу элементни эркин ҳолда олдилар ва Копенгаген (лотинча Ҳафҳиа) шаҳри шарафига Гафний деб атадилар. Гафний тарқоқ элемент, асосаи сирконий минералларига аралашган ҳолда учрайди. Оғирлик жиҳатидан Ер пўстининг (3—4) 10~4% ини ташкил этади. У кумушдек кулранг , ялтироқ, яхши болғаланувчан ва чўзилувчан металл, зичлиги 13,82 г/см3 (20° да), суюқланиш температураси 2222±30°, қайнаш температураси 5400°. Оддий шароитда турғун, чунки юзасида ҳосил бўлган металл оксиди уни кейинги тўла оксидланишдан сақлайди. Гафний сувда, ишқор ва аммиак эритмаларида эримайди. НС1 ва Ҳ3СО4 да жуда секин эрийди. Юқори температурада галогенлар, азот, углерод, кремний ваг водород билан бирикади. Азот билан 700—800° да нитрид ҲфН, галогенлар билан 200— 400° да тетрагалогенидлар, углерод билан 1800—2000° да карбид НГС, кремний билан 1000° да силицидлар Ҳф2Си, Ҳф5Си, ҲфСи ва ҲфСи2, водород билан 350-400° да гидрид ҲфҲ2 ҳосил қилади. Бирикмаларда +2 ва +3 валентли бўлиши ҳам мумкин, лекин асосий валентлиги +4 га тенг . Гафний тузларининг сувдаги эритмалари гидролизланганида мураккаб полимер ва кўп ядроли комплекс ионлар ҳосил бўлади.

Гафний диоксид, НГО2 — оқ кристалл модда; зичлиги 9,68 г/см3, суюқланиш температураси 2780°. Сувда эримайди, консентрланган НС1 ва ҲНО3 таъсирига берилмайди, консентрланган фторид ва сулфат кислоталар, суюқдантирилган ишқорлар билан реаксияга киришади.

Умумий формуласи ҲфО2 хҲ2О бўлган ўзгарувчан таркибли кристалл ёки гелсимон бирикмалар; ҳосил қилади.

Гафнийнинг нитриди, бориди, карбиди ўта қаттиқ, мўрт ва электр ўтказувчан моддалардир. Гафнийдан электрон лампаларининг катодлари ва махсус қотишмалар тайёрланади, ядро техникасида нейтрон зарраларини ютувчи модда сифатида, органик моддаларни синтез қилишда катализаторлар сифатида қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил