Gaftara
Гафтара (қўшимча, илова, хотима) -яҳудийлик динининг муқаддас манбаси - “Пайг'амбарлар китоби”нинг бир бўлими бўлиб, Шанба куни, байрам кунлари ҳамда Тўққизинчи Ав рўзаси кунида Гафтара синагогада “Таврот”ни жамоавий тарзда ўқишни тамомлаш олдидан тонгда ўқилади. Рўза ва мотам кунлари кундузги ибодат “михна” сўнгида ўқилса, ав ойининг тўққизинчи куни ва Иом-Кипур каби байрамларда тонги ҳамда кундузги ибодат вақтида ҳам ўқилади. Иврит тили бўйича мутахассис, филолог Элия Баҳур Гафатара яҳудийлар эллинистлар томонидан қаттиқ тазйиққа учраб, Таврот ўрамлари ёқиб юборилган ҳамда Таврот ўрнига Пайг'амбарлар китобини ўқиган даврда юзага келган, деб та’кидлайди. “Пайғамбарлар китоби”ни “Таврот”ни ўқишда бобларнинг кетма-кетлиги асосида ўқишда бўлгани сингари қат’ий талаб мавжуд эмас. Шунинг учун, “Пайғамбарлар китоби”ни исталган қисмидан ўқиш мумкин. Гафтарани Мафтир - Тавротни сўнгги бўлиб ўқиш таклиф қилинган киши томонидан ўқилади. Гафтарани “Таврот”дан устун бўлиб қолмаслиги учун, Мафтир дастлаб “Таврот”дан ҳам бир парча ўқиб қўяди. Шу билан бир қаторда, Гафтарани болалар ҳам ўқишлигига рухсат берилган[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 128.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |