Gagalar
Гагалар (Соматериа) — ғозсимонлар туркумининг ўрдаксимонлар оиласига мансуб қушлар уруғи. Европа, Осиё, Шим.Америкада яшайдиган йирик денгиз ўрдаклари; 4 тури мавжуд. Боши катта, бўйни қисқа, тумшуғи кенг ва калта. Оғирлиги 3 кг гача. Уясини тундра ёки денгиз ораларига қуради. Колониядаги уялар сони 10 минггача етганлиги маълум. Одатда 4—5 та тухум қўяди. Модаси 24—27 кун тухум босади. Тухумдан чиққан болалари 1,5—2 сутка-дан кейин модаси билан денгизга тушиб кетади. Оддий Г. (С. моллссима)ҲҲҲр юмшоқ парлари иссиқлик сақлаш хусусиятига эга. Ҳар бир уяда 18—20 г тоза пар бўлади. Г. парларини йиғиш кадимдан маълум. Г. тухумларини йиғиш, пари учун кўплаб овлаш натижасида ХХ аср бошларида сони камайиб кетган эди. Ҳимоя чоралари кўрилиши муно-сабати билан сони ва ареали тикланди. Кўзойнакли гага (С. fi счери), тоғ гагаси (С. спеcтабилис), кичик ёки сибир гагаси (Полйстиcта стеллери) колония бўлиб кўпаймайди. Г. денгиз умуртқасизлари, моллюскалари билан озиқланади.Оддий гага (нари ва модаси).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |