Гагаралар (Гавииформес) — қушларнинг бир туркуми. 5 тури: қизилтомоқ гагара (Г. стеллата), қоратомоқ гагара (Г. арcтиcа), оқбўйинли гагара (Г. паcиfi cа), оқ тумшуқли гагара (Г. адамсии), қутб гагараси (Г. иммер) мавжуд. Нисбатан йирик қушлардан. Оғирлиги 1 кг дан 6,4 кг гача. Сув муҳитида яшашга жуда яхши мослашган. Ҳаётининг асосий қисмини сувда ўтказади, кўпайиш учун қуруқликка чиқади, аммо ерда юра олмайди. Г. денгиз қушидир. Чучук сувли ҳавзаларда миграция ва урчиш даврида учрайди. Г. Шимолий ярим шарнинг совуқ ва мўътадил минтақаларида тарқалган. Кўпайиш даврида Осиё, Европа ҳамда Шимолий Американинг тундра ва ўрмон зоналарида яшайди. Кўпинча 2 та тухум қўяди. Тухумларни модаси ва нари навбат билан 24—29 кун босади. Тухумдан чиққан жўжалар сувга тушиб сузиб кетади. Асосан майда балиқпар билан озиқланади. Ўзбекистонда қизилтомоқ ва қоратомоқ Г. қишлаш ва учиб ўтиш даврида аҳёнаҳёнда учрайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил