Гагат (юн. гагатес – қора каҳрабо) – тошкўмирнинг тўқ қора, ўта ялтироқ тури. Қайишқоқ. Синиш юзаси чиғаноқсимон. Қаттиқлиги 3-3,5. Соф оғирлиги 1,3-1,4. Денгиз лойқалари остида кўмилиб қолган дарахт қолдиқларининг метаморфизмга учрашидан ҳосил бўлади. Мезозой ва кайнозой ётқизиқпарида кўпинча соф ҳолда, баъзан қумтош, мергел, бир оз ўзгарган тошкўмир ва қўнғир кўмир қатламлари орасида уюм ёки бўлаклар шаклида учрайди. Гагат осон жилоланади. Шарқ мамлакатларида майда заргарлик буюмлари (мунчоқ, тасбеҳ ва б.) тайёрлашда ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил