Gaistontepa
Гаистонтепа — Ўзбекистондаги маданий мерос обекти. Археология ёдгорлиги. Обект даври: Аниқланмаган. Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида жойлашган. Обект манзили: Гаистон қишлоқ. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ: Давлат мулки. Наманган вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2019-йил 4-октабрда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган — давлат муҳофазасига олинган[1][2].
| Гаистонтепа | |
|---|---|
| Жойлашув | Гаистон қишлоғи, Янгиқўрғон, Наманган |
| Тури | Археологик ёдгорлик |
| Материал | Тупроқ |
| Харита | |
Вандализм
Бош прокуратура[3] ўтказган тадбирда аниқлашича, „Гаистонтепа“ археология ёдгорлигига тааллуқли ҳужжатлар туман кадастр ва қурилиш бўлими бошлиқлари томонидан қонунчилик талабларига зид равишда ер участкаларини ажратиб бериш масаласини кўриб чиқувчи комиссияга тақдим этилиб, обект ноқонуний равишда фуқароларга дала-ҳовли қуриш учун ажратилган[4].
Натижада, „Гаистонтепа“ ёдгорлиги 2020—2021-йиллар давомида фуқаро З. М. томонидан бузиб ташланган. Унинг ўрнига уй-жой қурилган. Бунинг натижасида тарихий обектга 80 млрд сўм миқдорида зарар етказилган[4].
Манбалар
- ↑ „Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октабрдаги 846-сонли қарори“. Лех.уз.
- ↑ „Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октабрдаги 846-сонли қарори“. Баcкенд.маданиймерос.уз. 2023-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-август.
- ↑
Бош Прократура расмий(ўзб.) Телеграм месенжерида
- ↑ 4,0 4,1 „Гаистонтепа ёдгорлиги бузиб ташланди. Расмийлар бу ерни далаҳовли қуриш учун бериб юборган“ (ўзб). Кун.уз (2022-йил 9-август). Қаралди: 2.07.23.