Гаитилар — халқ, Гаитининг асосий аҳолиси (6,6 млн. киши). Шунингдек Доминикана Республикаси, АҚСҲ, Куба, Багама о.ларида ҳам яшайдилар. Умумий сони 7,2 млн. киши (1992). Креоллашган франсуз тилида сўзлашадилар (гаити креол тили). Диндорлари — католиклар, шунингдек синкретик "сув"га сиғинувчилар ҳам бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил