ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Гажак — 1) аёлларнинг икки чаккасидан тушиб турган соч толалари, зулфи; 2) аёлларнинг зийнат буюми; чаккага тақиладиган жуфт тақинчоқ. Асосий шакли бодом куринишида бўлиб, охирги қисми жингала каби букилган; 2 та илгаги бўлиб, бири қулоққа, бири бош кийимига ёки сочга мустаҳкамланади, шунда Г. чаккада горизонтал жойлашади. Буюм юзаси майда феруза кузлар ҳалкаси билан Уралган йирик, рангли шиша кузлар билан безатилган; асосига маржон ва зиғиракли шокилалар ўрнатилган, орқа томонида қуш пати Урнатишга мулжалланган найчалари бор. Олтин, кумуш ва б.дан жуфт қилиб ясалади. Тошкент, Самарқандда тиллақош билан бир ансамблни ташкил қилади. Бухоро, Самарқандда қушгажак, ярим ой, бодомбарги хиллари ҳам тарқалган; 3) зулф, жингала кўринишидаги нақш элементи; нақш мужассамотида тўлдирувчи вазифани ўтайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил