НГC 4414, Вероника сочлари юлдуз туркумидаги типик спирал галактика, диаметри тахминан 55 000 ёруғлик йили ва Ердан тахминан 60 миллион ёруғлик йили узоқликдадир.

Галактика (юнонча: Галактикос – сутли, суцимон) – умумий ўзаро тортишиш кучи билан боғланган ҳамда Қуёшни ҳам ўз ичига олган 200 миллиарддан ортиқ юлдузнинг улкан гравитацион системаси. Галактикада юлдузлардан ташқари юлдузлар аро муҳит – газ, чанг ва турли майда космик зарралар ҳам бор. Умумий кўриниши жиҳатидан машҳур Андромеда туманлиги билан деярли бир хил, ўлчами жиҳатдан эса ундан сезиларли фарқ қилади. Диаметри тахминан 30 минг парсек (пк); 1 пк=206264,8 астрономик бирлик (а.б.)=3,2615 ёруғлик йили (ё.й.)=30,8561015 м; умумий массаси тахминан 2-1041 кг (10й та Қуёш массасига тенг). Қуёшга яқин атрофда зичлиги ~4-10"21 кг/м3. Галлактиканинг ўзбек тилидаги номи Сомон йўли, чунки қадимдан юлдузлар маълум бир текисликка (Галактика экваторига) нисбатан зич жойлашиб олганлиги кузатилган бўлиб, ота-боболаримиз уни арава кетидан тўкилиб борган сомондан ҳосил бўлган йўлга, юнонлар эса ерга тўкилган сутга ўхшатганлар. Юнон файласуфи Демокрит: „Сомон йўли сон-саноқсиз юлдузлардан иборат“,- деб тахмин қилган эди. Шундай эканлигини биринчи бўлиб Г. Галилей исботлади (1610). Инглиз астрономи В. Гершел ХВИИИ асрда галлактикани изчил ўргана бошлади. Кейинчалик уни жаҳондаги кўп олимлар ўрганишди ва галлактиканинг янги-янги қирраларини аниқлашди. Ўзбекистонда галлактикага доир масалалар асосан Ўзбекистон ФА Астрономия институтида ва Ўзбекистон Миллий университети астрономия кафедрасида ўрганилади.

Галактика массасининг 97% ини юлдузлар ташкил этади. Сомон йўли маркази галактиканинг ўзагида бўлиб, галактика унинг атрофида дифференсиал тарзда айланиш хусусиятига эга. Галактиканинг айланиш ўқи Сомон йўли текислигига перпендикуляр бўлиб, унинг шимолий қутби Вероника сочлари юлдуз туркуми йўналишида, жанубий қутби эса Ҳайкалтарош юлдуз туркумида жойлашган. Галактика ўзагидан Қуёшгача бўлган масофа 32,6 минг ё. й.=30,85610"м га тенг. Қуёш системаси Сомон йўли маркази атрофида 250 км/сек тезлик билан ҳаракат қилиб, 230 млн. йил ичида бир марта тўла айланиб чиқди. Қуёш системаси галактиканинг экваториал текислигидан атиги 66,22-1013 км га тенг масофада ётади. Бу масофа галактикамиз ўртача қалинлигидан тахминан 150 марта кичик.

Галактиканинг оптик диапазонда кўринадиган қисмига ён томондан қаралганда у чўзинчоқ, юпқа линза шаклига эга. Унинг диаметри бўйича жойлашган асосий масса Сомон йўлини ташкил қилади. Галактика тузилишига доир тадқиқотлар электромагнит нурланиш спектрининг барча диапазонларида олиб борилади. Галактикамизда инфрақизил нурлар, рентген нурлари ва ҳатто гамма-нурлар манбалари топилди. Галактика таркиби, массаси ва бошқа параметрлари бўйича у турлича алоҳида компонентлар – ўзак, диск, балж, гало ва тождан иборат экан. Геометрик ва кинематик жиҳатларидан диск ва гало бир-биридан кескин фарқ қилади. Дискнинг ёши гало ёшидан камида 2 марта кичик. Юлдузларнинг физик характеристикалари нуқтаи назаридан ва таркиби жиҳатидан эса галактика асосан иккита ташкил этувчи тўпламларга бўлинади. И тур юлдуз тўпламига энг ёш, қайноқ юлдузлар, ўта гигантлар, узун даврли сефеидалар, янги ва ўта янги юлдузлар, газ-чанг моддалари ҳамда юлдузларнинг тарқоқсимон тўдалари киради. Бу тўплам обектлари фақат Сомон йўлида, унинг симметрия текислиги ва яқин атрофида жойлашиб, галактиканинг бошқа жойларида, хусусан, ўзак ёки гало қисмларида умуман кузатилмайди. Уларни текислик ташкил этувчи қисм обектлари ҳам дейилади. И тур тўпламидаги юлдузлар Сомон йўли текислигида спиралсимон тармоқлар чизиб жойлашган. Айнан шу сабабли бизнинг галактика спирал галактикалар синфига киради. ИИ тур юлдуз тўпламига қисқа даврли сефеидалар, субкарлик, қизил гигант каби юлдузлар ҳамда юлдузларнинг шарсимон тўдалари киради. Улар, асосан, галактиканинг сфера ташкил этувчи қисмидан жой олган. Бу тўпламдаги юлдузларнинг галактика симметрия текислигига нисбатан тезликлар дисперсияси қиймати И тур тўпламдаги юлдузларникидан анча катта. Бунинг сабаби галактикамиз келиб чиқиши ва эволюцияси билан боғлиқ. ИИ тур обектлари бор ерда И тур тўпламидан бирорта обект кузатилмайди ва, аксинча, ИИ тур обектлари текислик ташкил этувчи қисмида кўринмайди. Ушбу далил галактикамиз сферик шаклдаги газсимон улкан булутнинг гравитацион сиқилиши натижасида пайдо бўлганлигини, ҳозирги тузилиши эса аввал сфера ташкил этувчи қисм юлдузлари вужудга келганлигини кўрсатади.

Галактика маркази Қавс юлдузлар туркумида жойлашган. У кўпроқ чангдан иборат қалин қатлам билан ўралган. Галактика марказининг ёрқинлиги 1042 эрг/с. Ўзак, асосан, қизил гигантлар, қуйи спектралсинфларнинг митти юлдузларидан иборат. Галактикамиз ўзаги ва Сомон йўли қисми бир қарашда тинч, сокин бўлиб кўринади. Аслида эса уларда тинимсиз ва жўшқин кечаётган турли физик жараёнлар, жумладан, юлдузлар портлаши, газ оқими узлуксиз ажралиб туриши ёки мураккаб тўқнашувлари, юлдузлар коллапега учраш ҳолатлари, пулсар ва қора ўраларнинг вужудга келиши ҳодисалари кузатилади[1].

Галактика юлдузлар, юлдуз қолдиқлари, юлдузлараро газ-чанг ва қора моддадан иборат катта, гравитация билан боғланган тизимдир[2]. „Галактика“ сўзи юнонча галаксиас (юнонча: γαλαξίας) дан олинган бўлиб, „сутли“, деган маънони билдиради (Сомон Йўлининг тўкилган сутга ўхшашидан). Галактикалар турли хил: юлдузлари сони 10 миллиондан (107)[3] ошмайдиган митти галактикалардан то юзлаб триллион (1014) юлдузларга эга баҳайбат галактикаларгача маълум.

Галактикаларда турли миқдорда юлдуз тизимлари, кластерлари ва юлдузлараро булут топилади. Ушбу жисмлар орасида сийрак газ-чанг ва космик нурлар бўлади. Қора модда аксарият галактикаларнинг массасининг 90 %ини ташкил этиши тахмин қилинади. Кузатувлар шунингдек деярли барча галактикалар марказида ўта катта қора туйнуклар борлигидан далолат бермоқда. Сомон Йўли марказида камида битта шундай жисм мавжуд[4].

Галактикалар тарихан уларнинг шаклига биноан туркумларга ажратилган. Кенг тарқалган шакл эллиптик галактикадир, унинг профили эллипсни эслатади. Спирал галактикалар эса спиралсимон диск шаклидадир. Ноаниқ ёки ғайриоддий шакллилар нотўғри галактика дейилади, бундай шаклга улар қўшни галактикалар таъсири туфайли келган[5].

Кузатиладиган оламда 170 миллиарддан (1,7 × 1011) ортиқ галактика мавжуд[6]. Аксарият галактикалар диаметри 1 000 – 100 000[7] парсек ва бир-биридан миллионлаб парсек (мегапарсек) узоқлида жойлашган[8]. Галактикалараро фазо жуда сийрак газдан (~1 атом/м3) иборат. Кўпчилик галактикалар галактика гуруҳларига йиғилган, улар эса ўз навбатида суперкластерларга тўпланган. Энг катта миқёсда галактикалар ипларга жамланган ва ниҳоятда кенг бўшлиқ билан ўралгандир[9].

Этимологияси

Галактика атамаси юнонча галаксиас (γαλαξίας, "сутли") ёки кйклос („юмалоқ“) галактикос („сутли“)[10] сўзларидан олинган бўлиб, галактикамиз – Сомон Йўлининг осмондаги кўринишига ишорадир. Юнон мифологиясида, Зевс оддий аёлдан туғилган ўғли Гераклни Гера уйқудалигида унинг илоҳий сутини эмсин ва ўлмас бўлсин учун кўксига қўяди. Гера тўсатдан уйғониб, уни нотаниш бола эмаётганини кўради ва болани улоқтиради, сути эса осмон бўйлаб Сомон Йўли кўринишида тўкилади[11][12].

Астрономик адабиётда Сомон Йўли ҳақида гап кетганда, бош ҳарф билан Галактика, бошқа ҳолларда эса галактика, деб ёзилади.

Wиллиам Ҳерсчел 1786-йили туманликлар каталогини тузаётганида М31 каби айрим жисмларни спирал туманлик, деб номлаган эди. Кейинчалик булар аслида улкан юлдузлар тўплами эканлиги аниқлангач, орол оламлар, деб атала бошланди. Бироқ олам атамаси остида бутун борлиқ назарда тутилиши туфайли бу жисмлар галактика, деб қарала бошланди[13].

Кузатув тарихи

Галактика ичида эканлигимиз ва оламда бошқа галактикалар ҳам борлигини тушуниб етиш тунги осмондаги Сомон Йўли ва бошқа туманликларга алоқадор кашфиётлар билан параллел кечган.

Сомон Йўли

Сомон Йўлининг галактик маркази

Юнон файласуфи Демокрит (ЭА 450-370) Сомон Йўли номли тунги осмондаги ёрқин банд алоҳида юлдузлардан ташкил топиши мумкинлиги ҳақида фикр юритган эди[14]. Арасту (ЭА 384-322) эса Сомон Йўли „улкан, кўп сонли ва бир-бирига яқин юлдузларнинг алангаланишидан“ вужудга келган, бу алангаланиш эса Ер ва Ой орасида, атмосферанинг юқори қатламида содир бўлган, деб ҳисоблаган эди. Самонинг бу бурчагидан нариги бурчагигача инжулар шодасидай сочилган сирли ва гўзал кўприк „Сомон йўли“ деб аталади. Қадим замонларда ҳам одамлар унга тикилиб, биз каби завқланганлар ва унинг асли нималигини билмасдан туриб, унга номлар беришган. Масалан, насронийлик дини пайдо бўлган замонларда одамлар Сомон Йўлини фаришталарни осмонга олиб чиқадиган йўл, деб билишган. Яна улар буни осмон гумбазидан ташқарида нима борлигини ерликлар кўрадиган туйнуклар деб ҳам ўйлашган. Шуниси қизиқки, Сомон йўлининг пайдо бўлиши ҳақидаги ҳақиқат у ҳақдаги афсоналар каби гўзалдир.

Ҳозирги билимлар асосида биз галактикамиз шаклини соат каби думалоқ ва текис деб тушунамиз. Агар унга тепадан қараш имконияти бўлганида эди, унинг соатга ўхшашлигига ростдан ҳам ишонч ҳосил қилган бўлардик. Лекин биз галактика ичкарисида булганимиз учун, тепага қараб, соат гардишини ичкаридан кўрамиз ва бу гардиш бизнинг атрофимизда айланаётганини кузатамиз. Аслида, Сомон йўли ҳам миллионлаб юлдузлардан иборат. Галактикамизда уч миллиардча юлдуз борлиги маълум. Биз уларнинг ҳажми ҳақида ҳам тасаввурга эгамиз. Қуёш нури Ерга 8 дақиқада етиб келади. Галактикамиз марказидан Қуёшгача нур 27 минг йилда етиб боради. Галактикамиз уз ўқи атрофида худди ғилдиракдай айланади. Унинг бир бора тулиқ айланиб чиқиши учун 200 000 000 йил керак[15]. Кенжа Олимпиадор (тахминан 495-570) бу қарашни агар Сомон Йўли Ерга шунчалик яқин бўлганида у турли вақтда турлича кўриниши ва параллакси бўлиши керак эди, деб танқид қилган. Ушбу ғоя кейинчалик Ислом дунёсига таъсир этган[16].

Моҳаний Муҳаммадга кўра, араб астрономи Ибн ал-Ҳайсам (965-1037) Сомон Йўли параллаксини биринчилардан бўлиб кузатган ва ўлчаган[17], шу йўл билан у „Сомон Йўли параллакси йўқлигини, демак у Ердан жуда узоқ ва атмосферада эмаслигини аниқлаган“[18]. Марказий Осиёлик астроном Абу Райҳон Беруний (973-1048) Сомон Йўлини "тумансимон юлдузларга ўхшаш саноқсиз қисмлар тўплами, " деб таърифлаган[19][20]. Андалусиялик астроном астрономер Ибн Бажжа эса Юпитер ва Марс бирлашиши кузатувига таяниб Сомон Йўли бир-бирига деярли тегиб турадиган даражада яқин юлдузлардан иборат, улардан келаётган ёруғлик Ер ва Ой орасидаги моддадан қайтиб, яхлит кўринади, деб тахмин қилган[15][21]. ХИВ асрда суриялик Ибн Қайим ал-Жаузия Сомон Йўлини "қўзғалмас юлдузлар курраси ичида жойлашган минглаб митти юлдузлар, " деб таърифлаган[22].

Сомон Йўли кўплаб юлдузлардан иборат эканлигига фактик исбот 1610-йили осмонга телескоп орқали қараган италян астрономи Галилео Галилеи томонидан келди[23]. 1750-йили инглиз астрономи Тҳомас Wригҳт Олам ҳақида ўзгача назария ёки янги фараз (инглизча: Ан оригинал тҳеорй ор неw ҳйпотҳесис оф тҳе Универсе) номли ишида галактикани Қуёш тизимига ўхшаш, бироқ ундан анча катта миқёсдаги гравитация кучлари билан боғланган тумонат юлдузлардан иборат айланувчи жисм, деб тўғри тахмин қилди. Бундай юлдузлар диски шу диск ичидаги нуқтаи назаримиздан осмонда тасма бўлиб кўринади[24]. 1755-йилги трактатида Иммануэл Кант Wригҳтънинг Сомон Йўли тузилиши ҳақидаги бу фикрини кенгайтирди.

1785-йили Wиллиам Ҳерсчел томонидан юлдуз санаш орқали келтириб чиқарилган Сомон Йўли шакли; Қуёш тизими марказга яқин, деб ўйланган.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ НАСА Финдс Диреcт Прооф оф Дарк Маттер (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-03-28 санасида архивланган), НАСА
  3. ↑ „Унвеилинг тҳе Сеcрет оф а Вирго Дwарф Галахй“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-01-09 санасида архивланган). ЭСО
  4. ↑ „Астрономерс Гет Cлосест Лоок Ет Ат Милкй Wай’с Мйстериоус Cоре“
  5. ↑ „Неар-Инфраред Галахй Морпҳологй Атлас“
  6. ↑ „То сеэ тҳе Универсе ин а Граин оф Таранаки Санд“
  7. ↑ „Ҳубблеъс Ларгест Галахй Портраит Офферс а Неw Ҳигҳ-Дефинитион Виэw“, НАСА
  8. ↑ „"Тҳе Галахиэс: Исландс оф Старс"“. 2012-йил 2-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 4-июн.
  9. ↑ „Галахй Cлустерс анд Ларге-Сcале Струcтуре“
  10. ↑ Ҳарпер, Д. „галахй“. Онлине Этймологй Диcтионарй. Қаралди: 2011-йил 11-ноябр.
  11. ↑ Wаллер & Ҳодге 2003, с. 91
  12. ↑ Конеãн˘, Лубомíр „Эмблематиcс, Агриcултуре, анд Мйтҳограпҳй ин Тҳе Оригин оф тҳе Милкй Wай“. Чехия Фанлар Академияси. 2006-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 5-январ.
  13. ↑ Рао, Ж. „Эхплоре тҳе Арчеръс Реалм“. Спаcе.cом (2005-йил 2-сентябр). Қаралди: 2007-йил 3-январ.
  14. ↑ Плутарч. Тҳе Cомплете Wоркс Волуме 3: Эссайс анд Мисcелланиэс. Чаптер 3: Эчо Либрарй, 2006 — 66-бет. ИСБН 978-1-4068-3224-2. 
  15. ↑ 15,0 15,1 Монтада, Ж. П. „Ибн Бажжа“. Станфорд Энcйcлопедиа оф Пҳилосопҳй (2007-йил 28-сентябр). Қаралди: 2008-йил 11-июл.
  16. ↑ Ҳеидарзадеҳ 2008, сс. 23–25
  17. ↑ Моҳамед 2000, сс. 49–50
  18. ↑ Боуали, Ҳ.-Э.; Згҳал, М.; Лакҳдар, З. Б. „Популарисатион оф Оптиcал Пҳеномена: Эстаблишинг тҳе Фирст Ибн Ал-Ҳайтҳам Wоркшоп он Пҳотограпҳй“. Тҳе Эдуcатион анд Траининг ин Оптиcс анд Пҳотониcс Cонференcе (2005). Қаралди: 2008-йил 8-июл.
  19. ↑ О'Cоннор, Жоҳн Ж.; Роберцон, Эдмунд Ф., „Абу Райҳан Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Бируни“, МаcТутор Ҳисторй оф Матҳематиcс арчиве, Ст Андреwс университети.
  20. ↑ Ал-Бируни 2004, с. 87
  21. ↑ Ҳеидарзадеҳ 2008, с. 25, Табле 2.1
  22. ↑ Ливингстон, Ж. W. (1971). „Ибн Қаййим ал-Жаwзийяҳ: А Фоуртеэнтҳ Cентурй Дефенсе агаинст Астрологиcал Дивинатион анд Алчемиcал Трансмутатион“. Жоурнал оф тҳе Америcан Ориэнтал Соcиэтй. 91-жилд, № 1. 96–103 [99]-бет. дои:10.2307/600445. ИССН 0003-0279. ЖСТОР 600445.
  23. ↑ ЎCоннор, Ж. Ж.; Роберцон, Э. Ф. „Галилео Галилеи“. Университй оф Ст. Андреwс (2002-йил 1-ноябр). 2012-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 8-январ. (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-05-30 санасида архивланган)
  24. ↑ Эванс, Ж. C. „Оур Галахй“. Георге Масон Университй (1998-йил 24-ноябр). 2016-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 4-январ. (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-04-14 санасида архивланган)

Адабиётлар

Ҳаволалар