Галактикада бир кун — ёзувчи Саъдулло Қуронов қаламига мансуб илмий-фантастик қисса. Асар 2018-йилда ёзилган, 2019-йилда „Академнашр“ нашриёти томонидан чоп этилган. Мазкур китоб инглиз тилига таржима қилиниб, амазон.cом платформасида сотувга қўйилган. Асар 2022-йилда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган „Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб“ танловида[1] Худойберди Тўхтабоевнинг „Сариқ девни миниб“ асаридан сўнг 2-ўринга муносиб кўрилган ва Президент совғаси – 75 миллион сўм билан мукофотланган.

Асарнинг қисқача сюжети

Қисса қаҳрамони 12 ёшли Аҳмад фавқулодда ноёб қобилият соҳиби –вундеркинд! У фазодаги гравитацион манёврлар эвазига ҳаракатланадиган ғаройиб учар кема ихтиро қилганида, ҳеч ким бунга эътибор қилмайди. Қайтага, боланинг устидан кулишади. Лекин бу ихтиродан коинот қароқчиларининг ҳужумига учраб, кемасидан айрилган ва Ерга келиб қолган Маргол хабар топади. Маргол Аҳмаддан кема лойиҳасини сўрайди. Бу ўзга сайёралик Аҳмаднинг лойиҳаси асосида кема ясаб мовий тошни топиши ва сайёраси Салмирни ҳалокатдан қутқариб керак эди.

Фантаст ёзувчи Са'дулло Қуронов

Аҳмад ўзга сайёраликка ёрдам беради, ҳатто, мовий тошни излашда ёрдам бериш учун Марсга учишга ҳам рози бўлади. Аммо уларнинг изига тушган қароқчи гикслар бутун режаларни барбод қилади. Жон сақлаш илинжида қочишга уринган қаҳрамонларимиз ўзлари билмаган ҳолда Ердан 17 ёруғлик йили узоқлигидаги Ал-Тойир юлдузи яқинига келиб қолишади. Энди на Ерга, на Салмирга қайтишнинг имкони бор. Фақат галактика харитасини топибгина қаҳрамонимиз Ерга қайтиши, Маргол эса мовий тошни излаб топиши мумкин.

Харита эса ўз вақтида хавфсизлик нуқтайи назаридан 4 қисмга бўлиниб галактиканинг турли жойларига яширилган.

Фазогирлар галактика харитасини излаб Загун, Микс, Коинот музейи ва яна ўнлаб сайёраларига боришади. Кўплаб қизиқарли ва хатарли саргузаштларни бошидан кечиришади. Бир неча бор қароқчи гиксларга тўқнаш келиб улардан қутилишнинг уддасидан чиқишади. Ахийри, харита бўлакларини йиғиб, Катта Магеллан булутидаги Гамма Олтин балиқ юлдузи томонга учишади. Юлдуз яқинидаги Олмос сайёрадан мовий тошни топишиб, Салмирни ҳалокатдан қутқаришади. Аҳмад эса вақт туйнугидан ўтиб, Ерга эсон-омон қайтади.

Китоб олган мукофотлар

"Таҳсин – 2021" мукофоти билан тақдирланган.

“Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб” (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-07-02 санасида архивланган) танловида 2-ўрин.

Манбалар

1. Қозоқбой Йўлдошев: “Галактикада бир кун” ҳақида.[сайт ишламайди]

2. Галактикалик бола сеҳирли қалпоқчани енгадими?

3. Бахтиёр Шералиев: “Галактикада бир кун”ни бир кечада ўқидим (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-11-30 санасида архивланган)

4. Сапарова Зебинисо Давлат қизи: Галактика саргузаштлари (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-11-30 санасида архивланган)

5. ЯНГИ КИТОБ: Галактикада бир кун

6. “30 миллиондан ортиқ халқ учун бир-икки болалар ёзувчиси борлиги — фожиа”. Ёзувчи Са’дулло Қуронов билан суҳбат

7. “Ғалати парадокс бор: ёзувчилик ҳам касб – аммо маош тўланмайдиган касб”. Ёзувчи Са’дулло Қуронов билан болалар насридаги муаммолар ҳақида суҳбат

8. Ёш ўзбек ёзувчисининг китоби Амазон’да сотилмоқда[сайт ишламайди]

9. Тҳе Диамонд оф тҳе Галахй: Финд мираcлес ин ёурселф

  1. ↑ „„Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб“ танлови ўтказилади“. хс.уз. 2022-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-феврал 2025-йил.